RU

Последние новости

23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  0 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  1 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  1 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  0 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  7 22:09Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  1 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  47 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  2 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  5 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  12 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5

Рўзиқул Бердиев: "Муаммоларимиз кўпайиб кетди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Муаммоларимиз кўпайиб кетди"

"Насаф" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Айни пайтда "Бухоро" жамоаси ҳар қандай рақиб учун жуда хавфли бўлса керак. Чунки бу жамоа олий лигада жон сақлаб қолиш учун ўйнамоқда. Бугунги ўйин шуни кўрсатиб бердики, бизда 11-12 футболчидан бошқа ўйинни кучайтира оладиган асосий таркиб футболчиси йўқ. Устига-устак Гадоев бизни оғир аҳволга ташлаб қўйди. Бир киши кам бўлиб ўйнаган бўлсак ҳам вазиятлар яратдик. Бироқ ўша имкониятни голга айлантира олмадик. Четлатишдан сўнг майдонда ҳаракат қилган футболиларга раҳмат айтиш керак. Баҳритдиновни алмаштирганимнинг боиси ўртани кучайтирмоқчи эдим. Алишер Юсуповдан бу вазиятда фойдаланишга қарор қилгандим. Юсупов Акромга нисбатан анча тезкорроқ. Биз Алишер Юсуповдан стандарт вазиятларида ҳам фойдаланиш мақсадида уни майдонга туширгандик. Ҳозирда Алишер Юсупов, Акром Баҳритдинов ва Кенжа Тўраев ортиқча вазн борлиги сезилиб қолди. Муаммоларимиз жуда кўпайиб кетган. Бугун Илҳом Шомуродовнинг йўқлиги сезилди. Захирадан майдонга туширган футболчилар умуман ишончни оқлай олишмади. Рой Рок ҳозирда даволанмоқда. Кейинчалик қайтадан тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг унинг иккинчи даврада иштирок этиши аниқ бўлади. Элдор Суюнов бугун бизни бир неча муқарар голлардан сақлаб қолди. Улар ҳам гол уриш учун имкониятларга эга бўлишганди. Элдор Суюнов ўша вазиятларда жамоамиз жонига оро кирди. Ўйин сўнггиларида келиб таваккал қилишга мажбур бўлдик. Бироқ бу ҳам самара бермади ва керакли натижани қўлга кирита олмадик", - дейди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика