RU

Последние новости

21:03Педру Морейра "Пахтакор"ни тарк этди  9 20:54Дани Алвес медиалига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 20:38"Европа Лигаси ғолиби ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлмаслиги керак" — Арсен Венгер  9 20:13Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман"  1 19:59Кейн уддалади, улар эса йўқ. Ҳеч қандай совринсиз қолган олти юлдуз (мутолаа учун)  4 19:32Сергей Лебедев: "Ҳакамлар устидан шикоят ёзаман"  9 19:20Бирга-бир вазиятларда жамоасини қутқарган посбон, хет-трик қайд этган футболчи, жамоаси камбэк қилган мураббий — Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари  4 19:06Про лига. "Олимпик" "ФарДУ"ни 1 тўп фарқи билан мағлуб этди  3 18:58Суперлига 8-тур фактлари. "Андижон" Олмалиқда ОКМКга 3 та гол урди, "Сурхон" 22 йил аввалги натижани такрорлади   2 18:41Рақиб майдонида: Ўзбекистон терма жамоаси нега БААда йиғин ўтказмоқчи?  10 18:12Жўраев, Ғиёсов, Турсунов, Давронов ... Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси   0 17:56"Манчестер Сити" англиялик хавбекка кўз тикди  0 17:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси "Одил Аҳмедов ФА" U-16'га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 17:07"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Анвар Бердиев истеъфога чиқди  12 16:45"20 йил давомида боримни бериб ўйнадим". Трент "Ливерпул"ни тарк этишини эълон қилди  8

Рўзиқул Бердиев: "Мақсад ва вазифамиз - ғалаба" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Мақсад ва вазифамиз - ғалаба"

ОЧЛ "D" гуруҳининг 5-тур ўйини "Насаф" - "Ал Айн" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашди.

Рўзиқул Бердиев: - Эртанги ўйинда мақсад вазифамиз ғалабадан иборат. Шу мақсад сари футболчиларни тайёрладик. "Ал Айн" билан ўйинга тайёрмиз. Ким яхши ўйнаса ёки омад ким тарафда бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонади деб ўйлайман. Бу баҳсда имкониятлар тенг. Шерзод Аъзамов сариқ карточлари сони иккитага етгани боис ўйин ўтказиб юборади. Шунингдек Илҳом Шомуродовда ҳам жароҳат бор. Бу футболчилар жамоамиз учун жиддий йўқотиш. "Ал Айн" жамоасининг ОЧЛдаги тўрттала баҳсини, чемпионатдаги баъзи учрашувларини кўриб, рақибни ўрганиб чиқдик. Бу жамоа ОЧЛда ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келади. "Ал Айн"нинг барча чизиқлари юқори малакали футболчилар билан тўлдирилган. Нафақат легионерлар, балки БААнинг энг кўзга кўринган юқори маҳоратли футболчилари шу жамоада жамланган. Омар Абдулраҳмон жуда истеъдодли, юқори маҳорат соҳиби. Омар Абдулраҳмонни синчиқлаб қўриқлашлари кераклигини футболчиларга таъкидладик. Бутун ўйин давомида бу футболчини кўздан қочирмаслик зарур. Шундагина уни зарарсизлантира олиш мумкин.



- "Ал Жайиш" билан бўлган ўйинда мухлислар стадионда ажойиб муҳитни яратишди. Аммо жамоа юқори босим остида қолиб, ҳаяжон билан ўйнади. Эртанги баҳсда жамоа босимсиз ҳаракат қилиши учун керакли чоралар кўрилдими? Руҳий томонлама тайёргарлик яхшими?
- Дарҳақиқат жамоамиз "Ал Жайиш" билан ўйинда хотиржам ўйин намойиш эта олмади. Футболчилар ҳаяжон билан ўйнашгани учун ҳам ўзимиз хоҳлаган футболни намойиш эта олмагандик. Буни ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳам таъкидлагандим. Жамоамиз эртанги ўйинда босимсиз ҳаракат қилиши лозим. Ўйлайманки, бунга эришамиз. Тайёргарлик яхши даражада бўлди. 

- "Насаф" асосан қанотлар орқали ўйнайди. Буни рақиблар яхши ўрганиб, жамоага имконият бермаганида ҳам ҳеч узоқдан зарба берилмайди. Ваҳоланки "Насаф"да кучли зарба соҳиблари етарли.
- Рақиб бизни яхши ўрганади. Шу боис баъзи вазиятларда узоқдан зарба беришларини ҳам "ёпиб" қўя олишади. Аммо биз ҳар доим футболчиларга вазият тақозо этиши билан дарвозани "ўққа" тутишларини таъкидлаймиз. Биз эртага нафақат қанотлар орқали, балки марказдан ҳам ўйнашни режалаштирганмиз.


Дилшод Раҳматуллаев
: -  Ўйин олдин бир нима дейиш қийин. Учрашув ҳақида эртанги баҳсдан сўнг бир нима деса бўлади.



Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика