RU

Последние новости

06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этилди  0 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  58 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  71 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3

Рўзиқул Бердиев: “Жасур Ҳасанов қўшимча юкламалар олаяпти” Новости

Рўзиқул Бердиев: “Жасур Ҳасанов қўшимча юкламалар олаяпти”

“Насаф” – “Динамо” (3:0) учрашуви якунига етгач, ташкил этилган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида “Насаф” устози Рўзиқул БЕРДИЕВ иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

-“Динамо” жамоасини ўрганиб чиққанимизда шу нарсага амин бўлдикки, бу жамоа ҳимояда жуда тартибли ҳаракат қилади. Меҳмонларимиз аввал бешта ҳимоячи билан ҳам ўйнаганини кузатганмиз ва хатога йўл қўйишмаганди. Бугун ҳам биз улардан шундай ўйин кутган эдик, аммо бугун ундай бўлмади. Тезкор гол киритганимиздан кейин бизни вазифамиз анча енгиллашди. Бугун йигитларимиз завқ билан ўйнашди, ўйлайманки бу мухлисларимизга ҳам манзур бўлди.

Жасур Ҳасанов қандай қилиб саксон дақиқа тезкор ўйнаяпти? Жасур Ҳасанов “Қизилқум” жамоасида қандай шуғулланганидан хабарим йўқ. У бизнинг сафимизга қўшилганда, жисмоний ҳолати кўнгилдагидек эмас эди. Биз унга қўшимча машғулотлар ва  юкламалар бердик. Мақсадимиз унинг жисмоний ҳолатини яхшилаш эди. Чунки у жисмоний томондан тикланса, ундан кўп нарса кутса бўлар эди. Фойдаси кўпроқ бўларди. Натижада бундай машғулотлар ва юкламалардан сўнг у биз кутган даражага эришди. У қанчалик биз учун фойдали ўйинчига айланганини кўриб турибсиз.

Мавсумнинг сўнги ўйинларини нега суст ўтказамиз? Агар фикрингиз тўғри бўлса, бу ҳолатни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Тўғри, мавсум охирида юқори ўринлар учун кураш кескин тус олаяпти. Биз ҳам охиригача курашамиз.

“Машъал”га қарши учрашувга қандай тайёрланамиз? Биз бўлажак ўйинга бугун ўйиндан кейиноқ, кийиниш хонасидан бошлаб юбордик. Тўғри, “Машъал” биз билан доимо қаттиқ курашади ва бунга жиддий тайёргарлик кўради. Бизни доимо улар асосий рақиб сифатида кўради. Биламиз, бизга осон бўлмайди. Шунинг учун энди бор эътиборимиз шу ўйинга қаратилади.

Кейинги ўтказган учрашувларимизда бизга жиддий қаршилик қилган жамоа, бу “Динамо” бўлди. Ҳисоб йирик бўлган бўлсада, уларни мағлуб этишимиз қийинроқ бўлди.


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика