Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи голда жиддий хатога йўл қўйдик. Футболчилар бугун иссиқ ҳавода бироз чарчаб қолишди"
		
		05 ноя 2021 23:39
        Новости	
	 
				 
				Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи голда жиддий хатога йўл қўйдик. Футболчилар бугун иссиқ ҳавода бироз чарчаб қолишди"
ОФК Кубоги-2021 финал ўйинидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди. Унда “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва қуйидагича фикрларни билдириб ўтди.
- Рақибни ғалаба билан табриклаймиз. Улар бугун ҳақли ғалабага эришди. Биринчи тезкор гол ва иккинчи ўтказиб юборилган гол якунда ўйин тақдирини ҳал қилди. Иккинчи голда жиддий хатога йўл қўйдик. Футболчилар бугун иссиқ ҳавода бироз чарчаб қолишди. Қолаверса, рақиб жамоанинг мухлислари ҳам жуда яхши қўллаб-қувватлаб туришди. Бу ҳам уларнинг ғалабасида муҳим омиллардан бири бўлди. Иккинчи голга қадар биз ҳужумлар ташкил қилаётган эдик. Лекин голдан кейин ҳужум қилишни тўхтатдик.
Бизнинг жамоамиз анча ёш, йигитларнинг бу каби катта финалларда ўйнаш тажрибалари йўқ. Бугун биз ўйин боришини назорат қилишга уриндик, лекин якунда ҳисобда мағлуб бўлдик.
Йигитларга кўрсатган ўйинлари учун миннатдорчилик билдираман, - деди Рўзиқул Бердиев.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии