RU

Последние новости

20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  88 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  1 20:14Туркия Суперкубоги. "Галатасарой" - "Фенербаҳче" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 19:01Англия Кубоги. "Манчестер Сити" - "Эксетер". Асосий таркиблар маълум!  5 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  1 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  8 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  6 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  5

Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"

Бугун бўлиб ўтган Суперлига 14-туридан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.


- Аввало ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ғалабага муносиб эдик, ўйин томонлама рақибдан кучли эканимизни кўрсатиб тургандик, аммо охирги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб юбордик. Икки очко йўқотдик деб ўйлайман. Ҳисоб 2:0 пайтида "Пахтакор" ўйинни ташлаб юборганида балки ғалаба қозонган бўлармидик. Буниям қабул қилишимиз керак. Баъзи жамоалар бунга амал қилмайди, буни тушунишмаса ҳам керак. Ўтказиб юборилган биринчи голдан кейин кўп нарса ўзгариб кетди. Иккинчи голда эса курашдан тўхтаб қолдик. Энди Самарқандда кечадиган баҳсга тайёргарлик кўрамиз. Биз яхши ўйнадик деб футболчиларга айтдим. Энди буни унутиб кейинги учрашувга ҳозирлик кўриш керак.

- Чолович аксар учрашувларда тўлиқ ўйнамаяпти. Бу жисмоний ҳолат билан боғлиқми ёки тактиками?

- Унинг жисмоний ҳолатини ёмон дея олмайман. Чолович европалик ўйинчи ва биздаги иссиққа қийналиши табиий. Чарчоқ юзага келганда концентрация йўқолади ва фикрлаш тораяди, шундай пайтда уни захирага оляпмиз. Иккинчи бўлим ўрталарида Чоловичда олдинга ҳаракат камайди, шу боис уни алмаштирдик. Охирги ўн ёки етти дақиқа биз учун ғалати кечди.

- Ўтказилган иккинчи голни такрор кўрдингизми?

- Қисман. Ҳали ўйинни тўлиқ қайтадан кўриб таҳлил қилиб чиқамиз. Ҳимоячимиз Ғолиб Ғайбуллаевнинг айтишича, ўша вазиятда тўп рақиб ўйинчиси қўлига теккан экан, шу боис ҳакам билан гаплашди. Лекин камерада яхши кўринмаяпти, балки бошқа ракурсдан камера олганида кўринган бўлармиди.

- "Насаф" биринчи таймда яхши ўйнади, лекин жамоангиз 2:0 ҳисобини ушлаб қолишга ўйнагандек кўринди.

- Бирга бир вазиятлар кўп бўлди, назорат тўлиқ бизда эди. Вазият яратаётгандик, аммо биринчи голни ўтказгач, тўхтаб қолдик. Баъзи жамоалар бор, ҳалол ўйин қоидасига амал қилади, лекин баъзи жамоалар бунга амал қилмас экан. Буниям қабул қилишимиз керак. Биз Хебайдан кўп нарса кутгандик, лекин биз билан хайрлашадиган бўлди. Акмал Мозговойга яхши таклиф бор деб эшитдим, аммо унинг клуб билан шартномаси бор. Агар янгилик бўлса буни албатта эшитасизлар.

- Статистикага қандай қарайсиз?

- Ўйиндан олдин "Пахтакор"га қарши 9та учрашувдан бери ютқазмаётганимиз ҳақида билгандим. Лекин статистика бу ўйин эмас. Кўп нарсани майдондаги кураш ҳал қилади. Ҳар бир ўйин ўтиб бўлгач, тарихга айланади. Кубок учрашуви ҳам, Суперлига баҳси ҳам. Буни тезроқ унутиб бўлажак ўйинларга ҳозирлик кўриш лозим. Бугун ҳам ўзимизни кўрсатишни мақсад қилгандик.


Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика