RU

Последние новости

02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  0 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  5 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  6 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда агрессия етишмади. Чемпионат ҳали-бери тугамайди, чемпионлик ҳақида гапиришга эрта" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда агрессия етишмади. Чемпионат ҳали-бери тугамайди, чемпионлик ҳақида гапиришга эрта"

Суперлига 14-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Насаф" (0:2) учрашувидан сўнг "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида.

- Биринчи бўлимда жуда ҳам қийналдик. Рақиб яхши ҳимояланди. Тезроқ гол урганимизда, вазифамиз анча осонлашган бўлар эди. Гол уриб олганимиздан сўнг эса, рақиб ҳужумга ўтишга мажбур эди. Биз эса қарши ҳужумда кўпроқ очиқ зоналарга ва вазиятларга эга бўлдик. "Олимпик" жамоаси ёш бўлишига қарамай, катта иштиёқ билан ўйнамоқда. Иккинчи бўлимда ўйинимиз яхшиланди ва голлар урдик. Қолдирилган учрашувдаги ғалаба жуда муҳим эди.

- "Насаф" бугунги учрашувни икки нафар марказий ҳужумчи Бобир Абдиҳолиқов ва Зоран Марушичлар билан бошлади, аммо жамоангиз биринчи бўлимда рақиб дарвозасига аниқ зарба бера олгани йўқ. Бунга сабаб жамоангиз вазият ярата олмаганими ёки рақиб юқори прессинг қўлланганими?

- Ҳужумчилар ўз вазифасини яхши бажара олмади деб бемалол айта оламан. Биз кўпроқ ҳужум қилишни режа қилиб, иккита ҳужумчи билан ўйинни бошлагандик, аммо вазиятлар яратилмади. Майдонга яна бир ярим ҳимоячини туширганимиздан сўнг эса вазиятларимиз сони кўпайди. Икки ҳужумчига ҳам танаффусда эътироз билдирдим. Ҳужумчилар бугун мен кутгандек ўйин намойиш эта олишмади. 

- Бугун кўпчилик "Насаф" осонликча ғалаба қозонади деб ўйлашган эди, бироқ бугунги ўйин курашларга бой кечди. Учрашувдан олдин билдирилган фикрларга муносабатингиз.

- Мен бундай ўйламагандим. "Олимпик" жамоасининг ўйинларини таҳлил қилганимизда, жамоада кучли иштиёқ борлигини сездим. "Олимпик" футболчиларида катта мотивация бор, улар ўз фаолияти учун қўшимча иштиёқ билан ўйнашмоқда. "Олимпик"нинг ўта тартибли ҳимоялангани сабабли бугунги учрашувда кўпгина муаммоларга дуч келдик.  



- "Насаф" жамоаси мусобақа жадвалида яққол пешқадам бўлиб олди. Жамоангиз яқиндагина асосий рақобатчилардан бири "Пахтакор"ни мағлуб этди. Чемпионлик "пойгаси" ҳақида фикр билдирсангиз?

- Мақсадимиз сари охиригача курашишимиз керак. Мавсум ҳали-бери якунланмайди. Ҳозир бизда яхши имконият юзага келди. Футболчиларга ҳар бир баҳсга финалдек ёндашиш кераклигини кўп маротаба такрорлаяпман. Эътиборни йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Ҳар бир учрашувда максимал тарзда очколар тўплашимиз керак. Мақсадимизга янада яқинлашишни истасак, имкон қадар яхшироқ натижа қайд этишимиз керак.

- Бугун ҳужумчилардан кўнглим тўлмади дея айтиб ўтдингиз. Жамоангиз намойиш этган ўйиннинг яна қайси жабҳаларидан кўнглингиз тўлмади?

- Ҳужумда агрессия етишмаганини айтиб ўтдим. Майдон ҳолати ҳам яхши эмас эди. Шу туфайли тўп эга қилишда бироз муаммоларга дуч келдик. Техникаси энг юқори футболчимиз Ойбек Бозоров ҳам тўпни қабул қилишга қийналди.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика