RU

Последние новости

22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  0 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  0 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  3 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0

Рўзиқул Бердиев: “Ғалаба керак эди ва унга эришдик” Новости

Рўзиқул Бердиев: “Ғалаба керак эди ва унга эришдик”

Суперлиганинг 9-турида доирасида “Насаф”- “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугун ҳақли ғалабага эришдик. Кутилган ўйинни намойиш этиб, кўплаб хавфли вазиятларни ярата олдик. Йигитлар кўрсатган ўйиндан, натижадан мамнунман. Киритилган иккита голдан ташқари яна кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Улардан самарали фойдаланганимизда ҳисоб бунданда йирик кўриниши ҳосил қилиши мумкин эди. Муҳими бугун бизга ғалаба керак эди ва биз бунга эришдик... Бугун Умиджон Эргашевга имкон бердик. У руҳий тушкунликка тушмаслиги учун бу зарур эди. Бугунги баҳсда у ёмон ҳаракат қилмади. Таркибимизда тўрт нафар ёш дарвозабонлар бор. Биз уларга ишонамиз ва барчасига имкон берамиз.

-Тўғри, Ҳумоюн Муртазоев қулай имкониятлардан фойдалан олмаган ҳолатлар ҳам бўлди. Аммо бугун у иккита гол уриб, ғалабамизни таъминлади. Бобир Абдуҳолиқов жароҳати боис ўйин амалиётисиз қолди. У 4 кундан буён умумий гуруҳда машғулотларда иштирок этмоқда. Кеча ўринбосарлар сафида бир бўлим ўйнади. Бугун ҳам унга имкон бердик. Ўйлайманки, у ҳали ўз сўзини айтади.

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика