RU

Последние новости

19:34Сульшер "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Бешиктош"да кўрмоқчи  0 19:05Пол Мерсон: "Агар "Челси" "Манчестер Сити"га ютқазса, ҳайратда қоламан"  4 18:41"Челси" "Сент-Этьен"дан 19 ёшли хавбекни сотиб олиши мумкин  0 18:23Футзал бўйича Олий лига. Кумуш ва бронма медали эгалари маълум  0 18:06Гвардиола матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусанов ҳақида тўхталди  18 17:38Расман: "Пахтакор" колумбиялик футболчини сафига қўшиб олди  10 17:10Эшитдик-да! Ўзбекистон футзал терма жамоасининг янги бош мураббийи маълум  15 16:59"Реал" футболчиси машғулот вақтида жароҳат олди  8 16:35Франциялик мутахассис Бельгия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  0 16:13"3 февралдан 25 февралгача Туркияда йиғин қиламиз. Мухлисларни қизиқ учрашувлар кутиб турибди" — Рўзиқул Бердиев  0 15:46"Нефтчи" Сербия жамоаси билан дуранг ўйнади, Табатадзедан гол  12 15:19"Барселона" Рафинья масаласини мавсум охирида кўриб чиқади  1 14:53"Манчестер Сити" Камбьязо учун 65 млн евро таклиф қилмоқчи  3 14:29"Манчестер Сити" – "Челси" ўйини учун тахминий таркиблар. Абдуқодир Ҳусанов дебют қиладими?  36 14:05"МЮ ва "Ливерпуль" ҳар доим АПЛнинг энг йирик клублари бўлиб қолади"  6

Рўзиқул Бердиев: “Футбол шарҳи” кўрсатувига гуруҳдан чиқсак албатта бораман" Новости

Рўзиқул Бердиев: “Футбол шарҳи” кўрсатувига гуруҳдан чиқсак албатта бораман"

20 февраль куни “Насаф” футбол клуби тақдимот маросими ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Ана шу тақдимот маросими сўнггида жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев журналистлар ва мухлисларнинг кўплаб саволларига жавоб берди.

Ҳозир ана шу савол – жавоблардан диққатимизни тортган мавзулар ҳақида сиз азиз ўқувчиларимиз билан ўртоқлашишни лозим кўрдик.

Саволларнинг кўпчилиги жамоа таркиби юзасидан бўлди. Саволлардан шуни англаш мумкин эдики, кўпчилик мухлислар янги мавсумда жамоа таркиби легионер футболчилар ҳисобига кучайтирилишини кутишгани сезилиб турди.

– Сафимизга янги қўшилган хорижлик футболчилар биз билан бир мавсумга шартнома имзолашди. Бу биз учун ҳам улар учун қулай деб, ҳисоблайман. Мухлислар доим бизга “нега кучли легионер футболчиларни олмайсизлар”,-деб мурожаат қилишади. Мен бу саволга имконимиз чегаралангани ҳақида гапириб келаман, кучли легионер футболчи қиммат туради, қурбимиз етадиганларнинг аксариятининг бизнинг ўйинчилардан устунлиги йўқ. Янги олган ўйинчиларни олиб, таркибимиз жуда кучайиб кетди, дея олмаймайман, биз фақат айрим “кемтик жойларимиз”ни тўлдирдик холос.

- Агар бу легионер футболчилар яхши ўйин кўрсатиб, барчанинг эътиборига тушса, қўлдан чиқариб қўйишдан чўчимайсизми?

– Йўқ, бундан чўчимайман, легионер футболчи ҳам бирдан ўзини кўрсатиши қийин, уларни жамоа ўйинига мослашиб кетиши учун ҳам вақт керак бўлади. Агар мослашиш жараёни тезроқ бўлса – бу бизга ҳам, ўзларига ҳам яхши албатта. Хорижда бўлгани каби бизда ҳам қайсики легионер ёки ўзимизни ўйинчилар ўзларини кўрсатишса, уларга бошқа жамоалардан қизиқиш кўпаяди. Масалан, бу йил Артур Геворкян билан тузган шартномамиз муддати тугаган эди. Унга жуда кўп таклифлар бўлди. 2013 йилда ҳам шундай бўлган эди. Лекин унинг ўзи жамоамизда қолишни афзал кўрди, кўпчилик ўйлаши мумкин, Артур легионер ўйинчи сифатида кўп маош олади, шунга кетмагандир деб, йўқ Артур бизга мана шунча маош берсангиз қоламан, бўлмаса кетаман деб, ҳеч қачон айтмаган, унинг олаётган маоши маҳаллий ўйинчилар маошидан катта фарқ қилмайди. У худдики ўзимизнинг одамдек бўлиб қолди. Унинг “Насаф”га содиқлиги, бизнинг унга бўлган ҳурматимизни ошираяпти. Умид қиламан бошқа жамоамизга келган ўйинчилар ҳам шундай йўлни танлашади. Биз доимо ана шундай дўстона муҳит учун иш олиб борамиз.

– Сизларга айтсам, бу йил Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Шуҳрат Муҳаммадиев ва Шоҳруҳ Гадоевларга “харидор” бўлди ва расман мурожаат қилишди. Аммо бу ўйинчиларимиз ҳам ўзимизнинг жамоада фаолиятини давом эттиришни афзал кўришди.

– Бундан бўён ўйинчиларни асосан ўзимизни футбол мактабидан оламиз, шуни унутмангизлар бизда ҳам талантлар жуда кўп, фақат буларга озроқ эътибор ва қизиқиш билдирсангиз кифоя. Бу йил ҳам бир нечта шунақа ёш ўйичиларни асосий таркибимизга қўшиб олдик, уларнинг ўйинларига ўзларингиз баҳо берасизлар. Агар умидимиз ушалса, яъни улар асосий таркибимизга ўрнашиб олишса, кейин “қария”ларимизни “нафақа”га чиқарсак ҳам бўлади (кулиб).

Мухлис – Аброр Хурамов саволи: – Сизга иккита саволим бор, нега сиз “Футбол шарҳи” кўрсатувига чиқмайсиз? Бу ҳақда кўрсатув муаллифи – Зафар Имомхўжаевга ҳам мурожаат қилдик, у киши “Рўзиқул Бердиев розилик бермаяти”,-дедилар, биз у кишига унда шу кўрсатувни Қаршида ташкил қилиш тўғрисида таклиф киритгандик, у киши: “Қаранглар Қаршилик мухлислар, жамоа мураббийи каби ғўрури баланд”,-деб жавоб берди. Кейинги саволим Шоҳруҳ Гадоевнинг аҳволи тўғрисида фикрингизни билдирсангиз.

– “Футбол шарҳи” кўрсатувига ОЧЛ гуруҳ босқичидан чиқайлик, албатта бораман (кулиб). Кейинги саволингизга жавобим, Шоҳруҳ катта жароҳатдан кейин тикланиш жараёнини ўтказаяпти, унда сал қўрқув бор, аммо у аввалги ҳолатига қайтиш учун катта меҳнат қилаяпти, умид қиламанки у буни уддалайди.Бу йилги мавсумда аввалги Шоҳруҳни кўрсак, ажаб эмас.



Диққат! FIFA.UZ сайтида ОЧЛ гуруҳ босқичи учун жамоа тузиб мусобақанинг расмий тўпини ютиб олиш мумкин! Жамоа тузишга ўтиш.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика