RU

Последние новости

09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  0 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  1 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  5 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5

Рўзиқул Бердиев Фарғонадаги ўйиндан кейин нималар деди? Новости

Рўзиқул Бердиев Фарғонадаги ўйиндан кейин нималар деди?

“Нефтчи” – “Насаф” (0:3) учрашувидан кейин меҳонлар устози Рўзиқул БЕРДИЕВ учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугунги беллашувда гарчи учта гол киритиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда, уч очко осонликча қўлга киритилмади. Мезбонлар ҳам дарвозамиз олдида кўплаб хавфли вазиятларни ярата олишди. Аммо улардан самарали фойдалана олишмади. Қисқа қилиб айтса, бугун омад биз томонда бўлди.

-“Насаф”да легионерлар катта ҳажмдаги ишни бажаришмоқда. Уларни танлашга нималарга эътибор берасиз?

-Албатта бу жудаям оғир масала. Биз жамоамиз таркибига қабул қилинадиган ҳар бир легионерни аввало чуқур ўрганамиз. Ўйнаган жамоалари, статистикасини таҳлил қиламиз. Ва энг асосийси жамоамиз ўйинига тушадими йўқми, шунга эътибор қаратамиз.  Ўтган йили жамоага қабул қилинган Черан ва Голбан бу борада бизнинг талабларга мос тушди ва жамоага тезда киришиб, катта фойда бермоқда...

-Ўтган йилларда жамоанинг асосий ўйинчилари Геворкян, Бойдуллаев, Аъзамов, Суюнов тарк этган бўлсада, “Насаф” бир маромда ўйин кўрсатиб келмоқда. Бунинг сири нимада?

-Бу менимча мураббийлар штабининг оғир меҳнати ётибди. Биз жамоамиз ўйин услубига, мураббийнин қарашларига тўғри келадиган футболчини излаб топишдан чарчамаймиз. 

"Нефтчи" матбуот хизмати.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика