Рўзиқул Бердиев: “Бугун рақибимизни тузган режасини бузишга эришдик”
07 авг 2017 01:25
Новости
Рўзиқул Бердиев: “Бугун рақибимизни тузган режасини бузишга эришдик”
“Насаф” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Рўзиқул БЕРДИЕВ ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
-Аввало барча мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун рақиб ҳимоявий тактика қўллади. Аммо тезкор гол урганимиздан кейин уларнинг режаси ўзгариб кетди.
Умуман футболчиларимиз мазмунли ўйин намойиш этишди. Йигитларимиз ўйинда кўпроқ тўпни ҳам назорат қилишга эришдилар.
Ҳимоямизда баъзи камчиликлар кўзга ташланди. Булар устида иш олиб бораяпмиз. Ҳимоячиларимиз ҳам тез орада бир-бирларини тушуниб олишади, албатта.
Олдимизда ҳали муҳим ўйинлар турибди. Бу йилги чемпионатда кучли жамоалар кўпайди, очко олиш ҳам қийин бўлаяпти. Аммо биз ҳам ҳар бир ўйинга астойдил тайёргарлик кўрамиз ва очколаримизни кўпайтириш учун ҳаракат қилаверамиз.
Комментарии