Рўзиқул Бердиев: “Бугун мухлислар 12- ўйинчимизга айланишди”
23 авг 2013 07:44
Новости
Рўзиқул Бердиев: “Бугун мухлислар 12- ўйинчимизга айланишди”
Матбуот анжуманиннинг иккинчи қисми “Насаф” бош мураббий Рўзиқул Бердиев билан кечди.
-Бугунги ўйинимизда бизни Қашқадарёнинг ҳар бир бурчагидан мухлислар келиб бизни қўллаб-қувватлаб, ҳақиқий маънода 12-ўйинчимизга айланишди. Бизни қўллаб-қувватлаган барча ўз минатдорчилигимни билдираман. Бугунги ғалаба барчамизники. Ўйлаймизки, бугун ишқибозлар стадионни хурсанд ҳолда тарк этишди. Футболчиларимиз ҳам ўзларини ҳар томонлама кўрсатишди ва муҳим ғалабага эришдик,- дея гап бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич. – Ўйинга келадиган бўлсак, биз “Пахтакор”нинг ўйинларини чуқур тахлил қилган эдик. Ҳар бир чизиқдаги ўйинчисини мукаммал ўрганган эдик. “Пахтакор” кучли таркибга эга жамоа. Ҳар қандай майдонда, ҳар қандай рақибга қарши ўз ўйинини кўрсата олади. Шу боис бугунги ўйиндаги вазифалармиздан бири- меҳмонларни ўз ўйинларини намойиш этишга йўл қўймаслик эди. Йигитлар талабимизни яхши бажаришди. Майдоннинг ҳар бир қаричида кескин кураш кечди. Ва шуни ҳисобига биз ҳақли равишда финал йўлланмасини қўлга киритдик, деб ўйлайман. Бу адашмасам тўртинчи бор финалга чиқишимиз. Аввалги финалларнинг барчасида мағлуб бўлганмиз. Лекин бу гал шу қора анъанага чек қўйиб, мухлисларни хурсанд этиш ниятидамиз. Финалда “Бунёдкор”га қарши тўп тепамиз. Рақибимиз ҳар томонлама шаклланган, таркиб борасида юртимиздаги энг етакчи жамоа ҳисобланади. Шунга қарамай ўйин бобида “Бунёдкор”га рақобатлаша оламиз.
-Иккинчи бўлим аввалида етакчи футболчиларингиздан бири Гадоев жиддий жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг аҳволи қандай?
-Ҳозир унинг ҳолати ҳақида менга хабар беришди. Шоҳруҳнинг оёғининг кичик панжасига жиддий жароҳат олган. Камида икки-уч ҳафта майдонга тушолмаслиги мумкин.

Комментарии