Рўзиқул Бердиев: “Бугун бутун жамоа бўлиб ютқаздик”
13 авг 2017 04:12
Новости
Рўзиқул Бердиев: “Бугун бутун жамоа бўлиб ютқаздик”
-“Бухоро” жамоаси бугун майдонда яхши кураш олиб борди. Уларда ғалаба бўлган иштиёқ ўйин давом сезилиб турди ва улар шунинг эвазига ғалабага эришишди. Жамоамиз ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, биз кутилган ўйинни кўрсата олмадик. “Бухоро” натижа учун курашди ва бунга эришди. Бугун футболчиларимиз жуда секин ўйнашди. Бундай ўйин орқали ғалабага эришиш қийин. Биз футболчиларимизга, рақибимиз бугун бизга нисбатан ҳақиқий курашишини айтган эдик. Шундай ҳам бўлди. Ўйинда курашувчанлик етишмаган жамоанинг муваффақият қозониши амри маҳол.
Жамоамизни тарк этган футболчилар ҳақида такрор-такрор саволлар бўлаяпти. Бу саволларга тўлиқ жавоб бериб ўтдик. Яна буни такрорлашни ҳожати йўқ. Гап айнан дарвозабон ҳақида гап кетаётган бўлса, Санжар Қувватов ўзига билдирилган ишончни оқлаяпти. Агар у бугун пенальтини қайтармаганда, аҳволимиз бундан ачинарли бўлиши мумкин эди. Бугун майдонда ҳаракат қилган футболчилармизни биронтасини танқид қилишдан йироқман. Бугун бутун жамоа бўлиб ютқаздик.
Комментарии