RU

Последние новости

21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  0 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  225 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  2 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  37 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  27 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4

Рўзиқул Бердиев: "Бу "Насаф"нинг "олтин таркиби" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Бу "Насаф"нинг "олтин таркиби"

"Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин Спорт телеканалига интервью берди.

"Бу жуда ҳам ажойиб. Барчага раҳмат айтмоқчиман. "Насаф"нинг барча мухлисларини чемпионлик билан табриклайман. Ўйлайманки биз бунга муносиб эдик. Мухлисларимизга катта раҳмат, ҳомийларимизга катта раҳмат.

Ўзбекистон чемпионати савияси анча ўсган. Йил бошида олдимизга чемпионлик вазифаси қўйилди ва шунга ҳаракат қилдик. Чемпионлик учун жиддий ёндошдик. Раҳбарият томондан ҳам, ҳомийлар томонидан ҳам. Натижа учун ва мақсадимизга эришиш учун кўпроқ ҳаракат қилдик.

Иккинчи даврада "Пахтакор", "Навбаҳор" ва ОКМКни мағлуб этганимиз чемпионлик йўлидаги энг муҳим қадамлар бўлди.

Тўғри Ўзбекистонда чемпион бўлдик, аммо ҳали мавсум биз учун "тугамади". Йигитларга тушунтирамиз, сабаби биз ОЧЛ2 мусобақасида гуруҳдан кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз.

Чемпион бўлганидан кейин бу таркибни "олтин таркиб" деб бемалол айта оламиз", - деди Рўзиқул Бердиев Спорт телеканалига берган интервьюсида.

Тез орада Рўзиқул Бердиевнинг ўйиндан кейинги матбуот анжуманидаги фикрлари ҳам тақдим этилади.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика