Рўзиқул Бердиев: "Бизга ғалаба керак, "Ал Жайиш"дан эса эртага ўзининг энг яхши ўйинини ўтказишини кутамиз"
02 мая 2016 15:54
Новости
Рўзиқул Бердиев: "Бизга ғалаба керак, "Ал Жайиш"дан эса эртага ўзининг энг яхши ўйинини ўтказишини кутамиз"
Рўзиқул Бердиев: - Эртага шубҳасиз қизиқарли учрашув бўлади. Эндиги вазият шундайки, иккала жамоани ҳам фақат ғалаба қаноатлантиради ва бу ғалаба шу жамоани гуруҳ босқичидан олиб чиқади. Иккинчи жуфтлик ўйини натижаси бизга нима беради? Ўйлайманки, эртага “Ал-Жайиш” ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатади ва натижа ҳам шунга монанд бўлади. “Ал-Айн” клуби мамлакат чемпионатида иккинчи ўрин билан чекланди, рақибимиз Амирликнинг энг кучли жамоаларидан бири эканлигини ҳамма билади. Уларнинг эътиборлари энди ОЧЛга қаратилганини сезиш қийин эмас. Ҳозир гуруҳимизда шундай вазиятки, ҳар қандай ҳолат бўлиши мумкин, ҳатто бизга уч очко ҳам фойда бермаслиги мумкин. Шундан келиб чиқиб, эртага фақат ижобий натижа учун курашамиз. “Ал-Айн” жамоасининг ҳужум чизиғида ўйнайдиган кучли футболчилари бор, бундан ташқари бошқа амплуадаги яхши ўйинчилари ҳам етарли. Биз “Ал-Айн” жамоасини етарлича ўрганиб чиқдик, уларнинг камчиликларини ҳам биламиз, эртанги учрашувда рақибимизнинг камчиликларидан фойдаланишимиз керак. Тўғри, бизда олдинги ўйинда бўлгани каби, йўқотишлар бор. Жамоамиз ҳужумчиси Илҳом Шомуродов афсуски эртага ҳам бизга ёрдам бера олмайди.
Элдорбек Суюнов: - Биз бу ерга битта мақсад билан келганмиз, у ҳам бўлса эртага бўладиган учрашувда фақат ғалаба қозониш. Биз буни уддалашга тайёрмиз, яъни яхши тайёргарлик олиб бордик. Энди Қаршида бўлиб ўтган учрашув тарихда қолди, шунинг учун бизнинг бор диққат-эътиборимиз эртанги ўйинга қаратилган. Бу ердаги об-ҳаво биздаги билан деярли бир хил, биз учун ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмайди. Қолаверса, иккала жамоа ҳам бир хил об-ҳавода ўйнайди.
Комментарии