RU

Последние новости

00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  0 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал" 3:0 (матнли трансляция)  108 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  18 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  3 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  13

Рўзиқул Бердиев: "Барчани Янги йил байрами билан самимий табриклаймиз" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Барчани Янги йил байрами билан самимий табриклаймиз"

Якунланган мавсумда бронза совринини қўлга киритган “Насаф” жамоаси мавсум тайёргарликларини дастлабки босқичини якунига етказди.
26 декабрь куни клуб қароргоҳида ушбу соврин ўз эгаларига топширилди ва бу тантана қилинди.

“Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиевни ва у киши орқали барча футболчиларни жамоа мухлислари ва сайтимиз номидан кириб келаётган янги йил билан табриклаб, мавсумга тайёргарликларни яқин режалари ҳақида ҳам сўрадик.

- Ассалому алайкум Рўзиқул Саъдуллаевич! Сизни ва барча жамоа аъзоларини кириб келаётган янги 2015 йил билан муборакбод этамиз. Сизга ва барча йигитларга мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Янги, 2015 йил Сизга ва “Насаф” жамоасига барча мусобақаларда каттадан – катта омадлар келтирсин!
– Ва алайкум ассалом! Катта раҳмат эътибор ва ҳурматларингиз учун. Мен ҳам фурсатдан фойдаланиб, ўзим ва йигитларимиз номидан Сиз азиз мухлисларимизни ҳамда барча юртимиз футбол ишқибозларини яқинлашиб қолган 2015 йил билан самимий табриклайман. Барчаларингиз соғ ва омон бўлингизлар. Нимаики орзу-истакларингиз бўлса янги йилда амалга ошсин дейман. Юртимиз тинч ва фаровон бўлсин! Ўз севган жамоаларингиз янги йилда янги марраларни эгаллашсин. Футбол ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

- Раҳмат, мана мавсумга тайёргарликни биринчи босқичи ҳам якунланди, эндиги режаларингиз ҳақида билмоқчи эдик.

– Йигитларга 27 декабрь кунидан янги йил байрами муносабати билан 3 январгача қисқа муддатли танаффус бердик. Режамизга кўра, тайёргарликларнинг иккинчи босқичи 14 кун давомида яна Қарши шаҳридаги ўзимизга тегишли базамизда давом эттирилади. Хорижда ҳам йиғин ташкил қилиш режамизда бор. 2015 йил жамоамиз учун жуда маъсулиятли йил бўлади. Буни ҳис қилган ҳолда мавсумга пухта тайёргарлик кўрамиз.

Ренат Эрназаров ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика