RU

Последние новости

13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  9 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  6 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  3 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  19 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  11 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11

Рўзиқул Бердиев: "Барча мусобақаларда ғолиб бўлишни мақсад қилганмиз ва бунга имкониятимиз етарлича" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Барча мусобақаларда ғолиб бўлишни мақсад қилганмиз ва бунга имкониятимиз етарлича"

Ўзбекистон кубоги-2023 финали олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва футболчилар Зафармурод Абдираҳматов ҳамда Марко Станоевич қатнашишди.

"Тарихда биринчи маротаба ўз ўйимизда финал учрашувини ўтказамиз ва эртага ғалаба қозонишга астойдил ҳаракат қиламиз. Йигитлар ҳам ушбу учрашувнинг муҳимлигини ҳис қилиб туришибди", – деди Бердиев.



"Ҳар бир учрашув биз учун финалга тенг. Эртанги ўйинга тайёрмиз. Мухлисларимизни хурсанд қилишни истаймиз", – деди Станоевич.



"Жамоа финал баҳсига яхши тайёргарлик кўрди. Ғалаба қозониш учун бор имкониятимизни ишга соламиз", – деди Абдираҳматов.



- "Насаф" уч фронтда кураш олиб бораётган ягона жамоа. Учта мусобақада қатнашиш қанчалик қийин кечмоқда?

- Суперкубокда ғолиб бўлганимизни унутдингиз (жилмайиб). Биз жорий мавсум кубок кўтаришга улгурдик. Сиз айтганингиздек, барча мусобақаларда ғолиб бўлишни мақсад қилганмиз ва бунга имкониятимиз етарлича. ОКМК – жуда кучли жамоа. Олмалиқликлар Суперлигада энг кўп гол урган жамоа ҳисобланади. Барча мусобақаларда ғалаба қозониб, максимал имкониятларимиздан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бундай йўл оғир, аммо ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишимиз керак.

- "Насаф" учта фронтда кураш олиб бораётганига қарамай, якунда учаласидан ҳам қуруқ қолиш хавфи бор. Ушбу ҳолатга изоҳ бериб ўтсангиз...

- Бу – футбол ва футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Яхши тайёргарлик ва кучли иштиёқ бўлса, ғалаба қозонишимиз шубҳасиз. Умид қиламанки, биз ҳар бир мусобақани муваффақиятли якунлаймиз. Ушбу мавсум "Насаф" тарихидаги энг омадли мавсум бўлади.

- Агар финал пенальтилар сериясига қадар давом этса. 11 метрлик жарима зарбасидан хатога йўл қўймаймизми?

- Оғир савол бердингиз-ку (кулади). Машғулотларда ушбу муаммони ҳал этишга интилмоқдамиз. Бироқ машғулот ва ўйиндаги пенальти бошқа-бошқа ҳолат. Ўйин вақтида пенальтини ижро этиш бу катта босим.

- "Насаф"да ўзи асосий пенальтичи ким? Ҳар бир учрашувда ҳар хил ўйинчилар зарбани ижро этяпти.

- Мавсум бошиданоқ эътибор берган бўлсангиз, бизда асосий пенальтичилар – Сидиқов, Абдираҳматов ва Станоевич. Улар пенальтидан кам хатога йўл қўйишарди. Марко "Олимпик"ка қарши учрашувда, Зафармурод эса U-20 терма жамоасида кўп маротаба 11 метрлик жарима зарбасини ижро этган эди. Сўнгги учрашувларда Азиз Амонов ва Жамбули Жигаурига имконият берган эдик. Ҳечқиси йўқ, ушбу муаммони бартараф этишимизга ишонаман. Пенальти кўпроқ руҳий ҳолат ва футболчининг техникасига боғлиқ нарса.

- "Насаф" ўз ўйида ўйнаши фойдалироқми ёки босим кўпроқ бўлиши жамоанинг зарарига ишлайдими?

- Биз жавобгарлик ҳиссини билиб турибмиз. Ўз майдонимизда биринчи маротаба ўйнамоқдамиз. Ушбу босимни енга оламиз.

- "Насаф" жамоаси Кубок финали ва Суперлиганинг сўнгги турида ОКМКга қарши ўйнайди. Ушбу икки ўйин "Насаф" мавсумни қандай ўтказганини ҳал қиладиган учрашувлар. "Аждарлар" бош мураббийи сифатида ОКМКни шахсан ўзингиз қўшимча таҳлил қилиб чиқдингизми?

- Мен ўйиндан олдин ҳар бир рақибни таҳлил қилиб чиқаман. Яширмайман, кеча ОКМКнинг мавсумдаги барча учрашувларини кўриб, таҳлил қилиб чиқдим ва бир нечта учрашувини футболчилар билан таҳлил қилдик. ОКМКнинг сўнги учрашувига эътибор қилмадим, чунки Эрондаги учрашувда иштирок этган жамоа ҳақиқий ОКМК эмас. ОКМК – кучли рақиб, ўтган учрашувда эса мен у жамоани танимадим. Эртанги финални ўтказиб олайлик, кейин Суперлигадаги охирги учрашув ҳақида ўйлаб кўрамиз.



"Кайфиятимиз яхши. "Шаржа"га қарши учрашувларда ўз хатоларимиз сабаб очко йўқотдик. Чемпионлар Лигасидаги сўнги икки баҳсда ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқишимизга ишонаман", – деди Абдираҳматов.

"Яна бир маротаба такрорлайман. Биз учун ҳар бир учрашув финал. Эртага мухлислар кўз олдида ўйнаймиз ва уларни хурсанд қилиш биз учун қўшимча мотивация", – деди Станоевич.



- "Насаф" эртага мезбон. Футбол мухлислар учун ўйналади ва "Насаф" мухлислари ўз жамоасидан ҳар доим ҳужумкор ўйин кутиши аниқ. Эртага мухлисларга чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш этасизларми ёки сўнгги учрашувлигини ҳисобга олиб, натижа учун ўйнайсизларми?

- Финал бир учрашувдан иборат. Бундай учрашувларда хатонинг қиймати жуда баланд ва шу сабаб биз биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз.

- Бу "Насаф" учун 9-финал. Сиз футболчилик фаолиятингизда ҳам Кубок финалларида бир неча маротаба ўйнагансиз. "Насаф" жамоаси эса қаторасига учинчи мавсум Кубок финалида иштирок этмоқда. Ушбу жиҳат сизга кўпроқ босим бўладими ёки қўшимча мотивация?

- Кўп финалларда иштирок этганимга қарамай, ўзимдаги иштиёқ жуда баланд. Спортчида мотивация ҳар доим бўлиши керак, агар мотивация бўлмаса, фаолитини якунлаш керак. Мен ҳали кўп ишлар қилишим керак ва ўзимга кўп нарсани исботлашим керак.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика