RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Рўзимбой Аҳмедов: "Хоразм" Суперлигада рақибларига "бош оғриқ" бўла олади" Новости

Рўзимбой Аҳмедов: "Хоразм" Суперлигада рақибларига "бош оғриқ" бўла олади"

"Хоразм" жамоаси Тошкентда Суперлигага тайёргарликни давом эттирмоқда.

Узоқ танаффусдан сўнг элитада қатнашадиган жамоа машғулот ва назорат учрашувлари орқали ҳозирликни маромига етказишга ҳаракат қилмоқда. Кеча пойтахт йиғини доирасида "Қизилқум" билан назорат учрашувда куч синашди. Учрашувдан сўнг "Хоразм" бош директори Рўзимбой Аҳмедовга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- "Хоразм"нинг Суперлигада иштирок этиши аниқ бўлгач тайёргарлик режаларига ўзгартириш киритилдими?

- Тўғрисини айтганда ўтган мавсум тугаганидан сўнг Про лигада олдимизга Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган ҳолда тайёргарликни бошлаган эдик. Лекин вазият ўзгариб кетиб диққат марказида Суперлига масаласи кўтарилгач қайси лигада қатнашишимиз аниқ эмасди. Бу нарсага аниқлик киритилгач режаларимизга тезда ўзгартириш киритдик. Селекция ишлари яна кучайтирилмоқда. Умид қиламанки, Суперлига стартига қадар таркибимизни ва тайёргарлигимизни максимал даражага келтириб оламиз. 

- "Хоразм" элитада кучли жамоалар билан рақобат қилишига тўғри келади. Жамоа мана шу паллага ўзини ҳозирлаб боряптими?

- Раҳбарият, мураббийлар штаби буни тушуниб турибди. Бу йил Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги тажрибали мураббийлар штабига ишонч билдирдик. Рақобатбардош жамоа шакллантиришимизга ишонаман. Биринчи йил осон бўлмаслиги аниқ. "Хоразм" Суперлига жамоаларига ёқимли "бош оғриқ" бўла олади. 

- "Хоразм" уй учрашувларини қаерда ўтказади ва ўз майдонига қачон қайтиши режалаштирилган?

- Йилнинг бошида ўйинларимизни Тошкент вилоятидаги "Дўстлик" стадионида ўтказиб турамиз. Стадионимизда қурилиш-реконструкция ишлари, майдон чимини алмаштириш жараёнлари бўлиб ўтади. Айниқса майдон чими борасида ишларимиз тез битадиган бўлса уйга эртароқ қайтишимиз ҳам мумкин. 

- Сайтимизда "Хоразм"нинг хорижда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бориши ҳақида хабар чиқди...

- Режамиз бўйича 14 февраль куни Анталияга кетишимиз керак. Бу санага қадар таркибимизни тўлиқ аниқлаб олишимиз лозим. 

- "Хоразм" жамоасининг мухлислари бор. Ўз вақтида Суперлигада ўйнаганида стадионларни тўлдиришган. Уларга қандай умид бера оласиз?

- Улардан бизни фақат қўллаб-қувватлашларини сўраб қолардим. Юқорида айтганимдек Тошкентда ўйнаймиз. Бу ўз-ўзидан таъсир қилади. Мухлисларни Тошкентга олиб келишга ҳаракат қиламиз. "Хоразм" учун бу йил ўзгача ва муҳим мавсум бўлишини айта оламан.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика