RU

Последние новости

00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  22 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  27 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

Рўзимбой Аҳмедов: "Таркибга яна 1-2 нафар футболчи қўшилиши мумкин, Суперлигада яхши ўринлар учун курашамиз" Новости

Рўзимбой Аҳмедов: "Таркибга яна 1-2 нафар футболчи қўшилиши мумкин, Суперлигада яхши ўринлар учун курашамиз"

"Хоразм" Суперлигага тайёргарликни Анталияда давом эттирмоқда.

 Бугун жамоа хориж йиғини доирасидаги илк назорат учрашувида ўтказади. Клуб бош директори Рўзимбой Аҳмедов тайёргарлик ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди. 

"Машғулотларни кўнгилдагидек бошладик. Ҳаво ҳам ажойиб. Майдонлар ҳам идеал даражада. Машғулот ўтиш учун ҳамма шароит бор. Олдинда бизни 4 та назорат учрашуви кутиб турибди. Мана шу ўйинларда жамоамиз янада формага кириб олади деб ўйлайман. Чемпионат стартига яхши тайёргарлик ва кўтаринки руҳда етиб келамиз. 

Ҳозирда асосий вазифа оғир юкламалардан сўнг тезроқ спорт формага кириб олишдир. Суперлигани 9 март куни бошлаймиз. Бунга оз вақт қолди. Жамоамиз бу фурсат ичида оптимал формага кириб олиши керак. Кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб бориляпти. Юкламалар берилмоқда. Таркибимиз шаклланиб боряпти. Яна 1-2 нафар футболчи қўшилиши эҳтимоли бор. Бу масала яқин кунларда ҳал бўлади. Ўйинимизга, тактикамизга мос футболчиларни жалб қиляпмиз. 

Раҳбариятимизга, шахсан вилоят ҳокимимизга яратиб берилган шароитлар учун миннатдорчилик билдириб қоламан. Жамоамиз учун бу йил ўзгача бўлиши керак. Насиб қилса, Суперлигада яхши ўринлар учун курашамиз",- дейди Рўзимбой Аҳмедов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика