Рой Кин: "ПСВга қарши баҳсда Руни жуда ёмон ўйнади"
26 ноя 2015 18:45
Новости
Рой Кин: "ПСВга қарши баҳсда Руни жуда ёмон ўйнади"
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ сардори Рой Кин ПСВга қарши ўйиндаги МЮ ҳужумчиси Уэйн Рунининг ҳаракатларига баҳо берди.
"ПСВга қарши ўйинда Руни жуда ёмон ўйнади. У ҳаммани ўз ортида эргаштириши керак. Рунининг МЮдаги барча муваффақиятларига эътибор қаратадиган бўлсак, бу фантастикалигини кўришимиз мумкин, аммо у ҳозир сардор ва унинг бўйнида катта жавобгарлик бор, Уэйн ўзини кўрсатиши керак.
Мен доимо футболчилар майдондан ташқарида нима билан бандлигига қизиқаман. Руни ўтган ҳафтада курашчининг юзига тарсаки туширди. Бундан мақсад нима? Бу ҳеч кимга ёрдам бермайдиган аҳмоқлик. Кечаги ўйинда у етакчи эмасди" - дейди Кин.
Комментарии