Рой Кин: "Илгари дурангдан сўнг "Манчестер Юнайтед"га нисбатан ҳуштакбозлик қилишарди, энди эса олқишлашмоқда"
10 мар 18:27
Новости
Рой Кин: "Илгари дурангдан сўнг "Манчестер Юнайтед"га нисбатан ҳуштакбозлик қилишарди, энди эса олқишлашмоқда"
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Рой Кин якшанба куни "Арсенал"га қарши ўйин (1:1) ҳақида фикр юритар экан, эски дамларни эслади.
Биринчи бўлим охирида Бруну Фернандеш "қизил иблислар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. "Канонирлар" "Олд Траффорд"да Деклан Райснинг 74-дақиқада урган голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.
"Олдинлари дуранглардан сўнг бизга нисбатан ҳуштакбозлик қилишарди – ўшандан бери вазият қандай ўзгарганига қаранг. Ҳозир жамоани олқишлашяпти. Бу ҳозирги "Манчестер Юнайтед" учун муносиб дуранг", – деди Кин.
Рубен Аморим шогирдлари АПЛ турнир жадвалида 34 очко билан 14-ўринда бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии