RU

Последние новости

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Россиялик эксперт Суперлига 14-тур ўйинларидаги ҳакамлик қарорларини таҳлил қилди Новости

Россиялик эксперт Суперлига 14-тур ўйинларидаги ҳакамлик қарорларини таҳлил қилди

Ҳакамларимиз нечта хатога йўл қўйишди?

Championat.Asia'нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" телеграм канали) сайтимиз учун эксклюзив равишда Суперлига 14-тур ўйинларидаги энг баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.


✅ "Бухоро" - "Турон"

ВИДЕО

Бу ерда дарвозабонга бўлган ҳужумни кўрмаяпман. Ён чизиқдан амалга оширилган узатмадан сўнг "Бухоро"нинг икки ўйинчиси дарвоза жарима майдончаси ичида туриб, деярли турган жойларидан сакраган ҳолда тўп учун курашишмоқда. "Турон" дарвозабони тезлик билан уларга тўқнаш келди ва ҳужум ўйинчилари билан тўқнашувдан сўнг йиқилди. Бу ерда гапириш мумкин бўлган ягона нарса шуки, ҳужумкор ўйинчилар кураш пайтида тирсак ёки қўлларини дарвозабонга нисбатан ишлатишдими? Камера орқали хулосага келиш қийин, аммо бир қарашда ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қарор қабул қилгандек. Дарвозабон эҳтиётсизлик билан ўйнади ва бу эпизодда гол бўлганда, уни ҳисобга олиш керак бўларди.


❌ "Бухоро" - "Турон"

ВИДЕО

"Бухоро"нинг иккинчи рақамли ўйинчисига сўзсиз сариқ карточка. Унинг шериги (99-рақам) тўпга "Турон" ўйинчисининг оёқлари орасидан тепгандек кўринмоқда. Шу билан бир вақтда "Бухоро"нинг иккинчи рақами қўпол тарзда рақибнинг тўпиғига ортдан босиб олмоқда. Захира ҳаками бу ерда ёрдам бериши шарт, бу унинг иши. Вазият бош ҳакам учун шиддатли бўлди, сабаби у тўпни кузатди ва тўп "Турон" ўйинчисидан йироқлашгандан сўнг эътиборини кейинги ўйин эпизодига қаратди. "Бухоро"нинг 2-рақам остидаги ўйинчисини огоҳлантириш керак эди.


✅ "Бухоро" - "Турон"

ВИДЕО

Менимча, ҳакам қизил карточка бериб, VAR эса вазиятга аралашиб тўғри қилди. Бу аллақачон жиддий қоида бузишларнинг "классика"сига айланиб бормоқда: "Бухоро" ўйинчисида тўпга ўйнаш хоҳиши йўқ эди. У тўпдан узоқда эди, унинг оёқлари эса жуда юқори кўтарилганди. Тишлар бор ва улар оёқнинг ҳимояланмаган қисмига жиддий текса, рақибга жароҳат етказиш хавфи бор. Сўзсиз қизил карточка, ҳакам тўғри қарор қабул қилди.


✅ "Бухоро" - "Турон"

ВИДЕО

Пенальти тўғри белгиланди. Дарвозага орқаси билан туриб олган ҳужумчининг бундай ҳаракат қилишини яққол кутмаган "Турон" ҳимоячиси томонидан оддий йиқитиш. Ҳимоячи тўпга ўйнашга улгурмаяпти. Эпизоддан сўнг ҳакам билан баҳслашгани учун "Турон"нинг бошқа бир ўйинчисига сариқ карточка берилиб тўғри қилинди.


✅ "Андижон" - "Насаф"

ВИДЕО

"Андижон" ўйинчиси четлатилиб, VAR эса вазиятга аралашиб, тўғри қилди деб ўйлайман. Эпизод биз бироз аввал кўрганимизга ("Бухоро" - "Турон" ўйинида) ўхшаш: оёқ майсадан жуда юқори кўтарилган, тишлар бор, тезлик ва тегиш жойи - тўпиқ.


✅❌ "Андижон" - "Насаф"

ВИДЕО

Трансляциядан келишмовчиликнинг бошланиши, аниқроғи фолнинг ўзи тушмади (буни катта эҳтимол "Насаф"нинг 70-рақам остидаги ўйинчиси амалга оширди). Кейинчалик "Андижон" ўйинчиси турмоқда ва унга нималардир демоқда, айнан унинг реакцияларидан сўнг кичик тартибсизлик бошланмоқда. Ҳакам "Насаф" ўйинчисига сариқ карточка кўрсатиб (у учун иккинчиси бўлди) тўғри қилди, аммо бундай вазиятларда келишмовчиликнинг фақатгина фақатгина бир томони билан кифояланиб бўлмайди. "Андижон" ўйинчисига ҳам сариқ карточка кўрсатиш талаб қилинарди. Ҳакам бу борада хато қилди.


✅ "Олимпик" - "Пахтакор"

ВИДЕО

Ҳакам "Пахтакор"нинг икки ўйинчисига иккита сариқ карточка берган ҳолда бу вазиятда тўғри ишлади. Биринчи фол етарли даражада қўпол - фолда қизил карточка борлигини кўриш учун қўшимча ракурслар йўқ. "Пахтакор" ўйинчиси оёғини майсадан юқори кўтармоқда, тишлар бор, тезлик ҳам. Ягона енгиллаштирувчи сабаб "Олимпик" ҳужумчисининг оёғи ерда турмаганлигидир, аммо бу ҳал қилувчи фактор эмас. Иккинчи сариқ карточка ҳам тўғри кўрсатилди - бу ерда истиқболли ҳужум бузилиши ва қўпол ўйин бор. Ҳакам қоидаларга мувофиқ, тўғри иш тутди.


✅ "Олимпик" - "Пахтакор"

ВИДЕО

Менимча, фол қўпол чиқмади. Ҳа, оёққа тўқнашув бор, аммо бу шунчаки эҳтиётсизлик сабаб фол. Шу билан бирга, яхши истиқболли ҳужум бор эди: "Олимпик" ўйинчиси тўпни ўзидан қанот бўйлаб бўш ҳудудга чиқарди ва ҳужумнинг тезлиги ҳам бор эди. Шу сабаб, бу вазиятда "Пахтакор" ҳимоячисига истиқболли ҳужумни бузгани учун огоҳлантириш бериб тўғри қилинди деб ўйлайман (бу унинг учун иккинчисига айланди).


✅ "Нефтчи" - "Металлург"

ВИДЕО

Жуда ҳам омадли ракурслар эмас, аммо катта эҳтимол билан ўйинчилар ўртасида минимал контакт бўлган ва "Нефтчи" ҳужумчисининг реакцияси яққол яккакурашга тўғри келмайди. "Металлург" ҳимоячиси тўпга ўйнашга улгурмади, аммо ҳужумчи ҳам чап томонга бироз ҳаракатни амалга оширди, шу сабаб ҳакамларнинг қарорига қўшилган бўлардим. VAR бошқа ракурслар йўқлиги сабаб вазиятга тўғри аралашмади.


✅ ОКМК - "Сурхон"

ВИДЕО

Биринчи навбатда, ҳакамларнинг ажойиб ишига эътибор қаратган бўлардим. 75-дақиқа, ўйин тугаши, у эса майдоннинг бошқа бир ярмидан бошланган ҳужумни тезлик олган ҳолда ажойиб тарзда кузатиб келмоқда ва шу сабаб оптимал позицияни эгаллади. "Сурхон" ўйинчисининг йиқилишига келсак, контакт бор, аммо у сезиларсиз. Тўпдан бироз "ишқаланиш" эффекти бор, ОКМК ҳимоячиси бироз ён томонда турибди. Ҳозирда бутун дунё бўйлаб яккакурашлар даражаси кўтарилаётганини инобатга олиб, ўйинни давом эттириш қарорини тўғри деб ҳисоблайман.


✅ "Қизилқум" - "Навбаҳор"

ВИДЕО

Ҳакам 11 метрлик нуқтани белгилаб тўғри қилди. Оддий вазият, эҳтиётсизлик сабаб фол: "Навбаҳор" ўйинчиси бироз ноаниқ ўйнади ва тўпга биринчи бўлиб улгурмади ва рақибини йиқитди. Бу ерда сариқ карточка талаб қилинмайди.


❌ "Қизилқум" - "Навбаҳор"

ВИДЕО

Менимча, бу ерда ўйинни давом эттириш керак эди. Яккакураш қўпол эмас, белга итариш йўқ. "Елкама-елка кураш", шунингдек тўпдан ишқаланиш эффекти бор. Шунингдек, "Қизилқум"нинг икки футболчиси томонидан тўпга визуал тарзда назорат қилиш ва уни эгаллашга бўлган ҳаракат бор, тўп уларнинг ҳар биридан ўйин масофасида жойлашган. Менимча, VAR бундай вазиятларга аралашиши керакмас. Ҳакам "Навбаҳор" фойдасига пенальти белгилаб хатога йўл қўйди.


✅❌ "Бунёдкор" - "Сўғдиёна"

ВИДЕО

Бу вазиятда "Сўғдиёна" ўйинчиси ҳакамни алдашга уринди. У ўзи ва дарвозабон ўртасидаги минимал контактни яққол ошириб кўрсатди. "Бунёдкор" дарвозабони тўпга улгурмаслигини кўрмоқда ва қўлларини тортмоқда. Бироз "сирпаниш" бор, аммо бу ўша "Сўғдиёна" ҳужумчисининг майсага йиқилиб, уни ҳис қилишига сабаб бўлган минимал ва табиий контакт. Менимча, симуляция учун сариқ карточка ва эркин зарба бериш керак эди.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика