Россия терма жамоаси июнда Венгрия ва Чили билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади
08 мар 2017 19:43
Новости
Россия терма жамоаси июнда Венгрия ва Чили билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади
Россия футбол иттифоқининг маълум қилишича, Конфедерациялар Кубоги-2017дан олдин Россия терма жамоаси иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиши бўйича келишув имзоланди.
5 июнь куни Станислав Черчесов шогирдлари Будапештдаги "Гроупама Арена"да Венгрия билан ўйнашади. 9 июнь куни Москвада Чилига қарши баҳс бўлиб ўтади. Учрашув бошланиш вақти кейинроқ эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси 24 ва 28 март куни Краснодар ҳамда Сочида Кот'д-Ивуар ва Бельгияга қарши назорат баҳслари ўтказади.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии