RU

Последние новости

12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  3 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  3 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  9 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  3 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  21 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  2 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  13 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  15 07:22Бугун ФИНАЛ  13 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1

Россия футболи раҳбарияти янги Чемпионлар лигаси ташкил қилмоқчи Новости

Россия футболи раҳбарияти янги Чемпионлар лигаси ташкил қилмоқчи

Россия футболи иттифоқи РПЛни Чемпионлар лигасини эслатувчи форматда ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Юқори дивизионда 16 та клуб қолса, 2022/23 йилги мавсумда ички тақвимда янги мусобақа пайдо бўлиши мумкин.

Лойиҳага кўра, биринчи босқич қура натижасига кўра тўрт гуруҳга бўлиниши керак, унгача эса жамоалар РПЛ-2021/22 да эгаллаган ўринларига кўра саватчаларга бўлинади. Яъни, биринчи саватчада 1-4-ўринларни эгаллаган, иккинчисида - 5-8, учинчисида - 9-12, тўртинчисида - 13-14-ўринни эгаллаган ва ФНЛдан иккита янги келган жамоалардан иборат бўлади.

Ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши клуб чорак финалга йўл олади, биринчи ўринлар гуруҳдаги иккинчи ўрин эгалари билан тўқнаш келади. Сўнгра ярим финал ва финал баҳси ўтказилади.

Турнир учрашувлари ҳафтанинг ўрталарида - Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ўйинлари ўтказиладиган кунларда ўтказилиши режалаштирилган.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика