RU

Последние новости

12:18Роналду ва Месси бир вақтда Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди  2 11:50Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогига жўнаб кетди  0 11:29Саудия Арабистони клуби Винисиус ва Анчелотти учун 800 млн евро ажратиб қўйди  1 10:50Симоне Инзаги: «Нима учун Мхитаряннинг голи инобатга олинмаганини ҳали ҳам тушунмаяпман»  15 10:22«Реал Мадрид» «Ливерпуль» футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  9 09:54Аббосбек Файзуллаев ўзаро ўйинда Ўзбекистон Россияни мағлуб этадими деган саволга жавоб берди  19 09:26Рафинья Мессининг рекордини янгилади  4 08:58Криштиану Роналду «Ал Насср»нинг Элит ОЧЛнинг финалига чиқа олмаганига муносабат билдирди  16 08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  1 08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  34 07:42КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Месси ва «Интер Майами» юришини ярим финалда тўхтатди  19 07:00"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги "оловли" ўйинда "Интер"ни дарвоза тўсини қутқарди, Мхитаряннинг голи эса ҳисобга олинмади  28 02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  329 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  4

Россия. 1-тур. "Анжи" ва "Локомотив" дуранг ўйнашди Новости

Россия. 1-тур. "Анжи" ва "Локомотив" дуранг ўйнашди

Россия премьер лигасининг 1-турида икки ҳамюртимиз тўп тепаётган клублар ўзаро тўқнаш келишди.
Хабарингиз бўлса керак, бугундан Россияда премьер лига ўйинлари старт олди. Чемпионат "Динамо" - "Волга" клублари ўртасидаги баҳс билан бошланди. Москвада кечган учрашувда томонлар жангавор дурангга имзо чекишди. Турнинг яна бир биз учун муҳим бўлган ўйини "Анжи" - "Локомотив" бундан бир неча дақиқа олдин поёнига етди. Айтиш керакки, ушбу иккала жамоада ҳам бугунги кунда миллий терма жамомизнинг асосий фигуралари ҳаракат қилмоқда. Шу боис "Анжи" - "Локомотив" ўйинига бўлган қизиқиш юқори эди.

Афсуски марказий ўйинда ҳамюртларимиз захирада қолдирилди.

Учрашув тафсилотларига қисқача тўхталадиган бўлсак, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда биринчи бўлиб гол киритиш эса меҳмонларга насиб этди. "Темирйўлчилар"нинг тажрибали ҳужумчиси Даме НДойе 62-дақиқага келиб ўзини кўсатди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқишга эришди, 0:1.

Шундан сўнг, Гусс Хиддинк жамоаси ҳам вазиятни ўнглаш учун ҳужумга зўр берди. Бунинг натижасида Анжи ҳисобни тенглаштиришга эришди. Аниқроғи Локомотив ҳимоячиси Ян Дюрица ўз дарвозасига тўп киритиб юбориб, Махачқалъаликларга ёрдам бериб юборди. Орадан бироз ўтиб, "Анжи" ҳисобда олдинга чиқиб олишга ҳам эришди. 83-дақиқада Траоре жамоасининг учрашувдаги иккинчи голини киритишган муваффақ бўлганди. Аммо улар тайёр ғалабани қўлдан бой берди. Боиси "Локомотив" учрашув охирлаб бораётганида яна битта тўп киритиб, мувозанатни тиклай олди.

Шу тариқа мазкур легионерларимизсиз ўтган ўйинда дуранг қайд этилди.


Анжи – Локомотив 2:2 (0:0, 2:2)
14 июль, 19.30, «Анжи-Арена»
Голлар:
0:1 – 62 Н′Дойе, 1:1 – 79, автогол Дюрица, 2:1 – 83 Траоре, 2:2 – 89 Павлюченко.
Анжи – Габулов, Гаджибеков, Ж.Карлос, Жусилей, Тагирбеков, Диарра (Самба, 90), Денисов, Буссуфа, Виллиан, Ионов (Траоре, 46), Это′О.
Локомотив – Гильерме, Шишкин, Чорлука, Дюрица, Янбаев, Тигорев, Тарасов, Миранчук (Ткачев, 59), Самедов, Майкон (Григорьев, 68), Н′Дойе (Павлюченко, 77).

Огоҳлантиришлар: Янбаев (25), Тарасов (74), Тагирбеков (78), Чорлука (90), Гильерме (90).  

Сайтимизнинг чемпионатлар бўлимидаги РОССИЯ да премьер лигани кузатиб бориш мумкин.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика