Роналдунинг онаси Криштиану ва Жоржинанинг ажралиши ҳақида: "Ёлғон. Ҳамма жуфтликлар уришиб туришади"
12 мая 2023 07:53
Новости
Роналдунинг онаси Криштиану ва Жоржинанинг ажралиши ҳақида: "Ёлғон. Ҳамма жуфтликлар уришиб туришади"
Криштиану Роналдунинг онаси Долореш Авейру ўғлининг Жоржина Родригес билан муносабати ҳақида гапирди.
Испания ОАВ Роналду 2016 йилдан буён давом этиб келаётган муносабатлардан тўйгани ҳақида хабарларни чоп этганди.
Роналду ва унинг севгилиси самолёт ичида, атрофда бошқа одамлар бўлишига қарамай баланд овозда баҳслашгани ҳақида ҳам хабарлар чиққанди.
"Барчаси ёлғон. Ҳамма жуфтликлар уришиб туришади, шундай экан бу ёлғон", – деди Долореш Авейру.
Комментарии