RU

Последние новости

20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  11 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  6 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 19:17АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед": Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  20 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1

Роналдунинг "Ал Насср"га ўтиши – катта режанинг бир қадами Новости

Роналдунинг "Ал Насср"га ўтиши – катта режанинг бир қадами

Саудияликлар барчасини ўйлаб қўйишган.

ЖЧ вақтида "Манчестер Юнайтед"дан кетган Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг "Ал Насср" жамоасига кўчиб ўтишга яқин.

"Marca" маълумотларига кўра, Дубайга етиб борганидан кейин у Саудия Арабистони томон отланади. "Ал Насср" Роналдунинг декабрь ойи охиригача клубга келишини кутмоқда.

Криштиану клуб билан 2025 йил июнигача шартнома имзолайди ва ҳар мавсумда 200 миллион евро ишлаб топади (бу миқдор иш ҳақи ва реклама даромадларини ўз ичига олади).

Саудия Арабистони Роналдунинг "Ал Насср"га ўтиши маҳаллий футболни ривожлантириш учун ҳаракат деб ҳисоблайди. Мамлакат 2030 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқига эгалик қилишга интилмоқда. Ўзини спорт ва футбол олами харитасига киритиш учун мамлакат аллақачон Испания Суперкубоги ўйинларини ташкил қилмоқда, шунингдек, Formula-1 босқичи, гольф ва от пойгалари мусобақаларини ўтказмоқда. Ушбу ҳаракатларнинг мақсади ЖЧ-2030ни мезбони бўлиш сифатида кўрилмоқда.

Роналду Дубайда бир неча кунлик таътилни ўтказади ва кейин Саудия Арабистонига боради.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика