Роналдуга Бундеслигадан харидор пайдо бўлди
19 авг 2022 09:30
Новости
Роналдуга Бундеслигадан харидор пайдо бўлди
“Манчестер Юнайтед” форварди Криштиану Роналду жамоани тарк этиши ҳақидаги гап-сўзлар тобора ортмоқда.
Футболчининг агенти Жорже Мендеш мижозига янги клуб излашда давом этмоқда. “Боруссия Д” 37 ёшли ўйинчининг вариантини ўрганмоқда. Музокаралар ижобий тугаса, дортмундликлар Роналдуни ижарага олади ёки сотиб олиши ҳам мумкин.
Ёзги трансфер вақтида жамоага келган Себастьен Аллерда ўсимта аниқлангани туфайли у сафдан чиққан. Шунингдек, Криштиануга “Атлетико” ва “Спортинг” қизиқаётгани хабар қилинмоқда.
Португалиялик жорий мавсум АПЛда 2 баҳсда қатнашиб, самарали натижа кўрсатолмади.
Похожие новости
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии