Роналду Туркия ва Сурияга ёрдам жўнатди
05 мар 2023 18:10
Новости
Роналду Туркия ва Сурияга ёрдам жўнатди
"Ал Наср" футболчиси Криштиану Роналду зилзила сабабли катта жабр кўраётган Туркия ва Сурияга бир самолёт гуманитар ёрдам жўнатди.
Бир ой олдин бўлган ҳалокатли зилзила натижасида 50 минг инсон вафот этди ва ундан кўп инсон уйсиз қолди.
Роналду жўнатган ёрдам сарасига палаткалар, чойшаблар, ўриндиқлар, тиббий воситалар ва болалар овқатлари ўрин олган.
Ёдингизда бўлса, Роналду пандемия даврида Португалия касалхоналарига катта ҳайрия суммаси ажратганди. Шунингдек, касал болаларнинг операциялари учун пул ўтказиб берганди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии