Роналду таътилдан қайтгач илк ўйинини қайси жамоага қарши ўтказади?
17 июл 2017 08:02
Новости
Роналду таътилдан қайтгач илк ўйинини қайси жамоага қарши ўтказади?
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия сафида Конфедерациялар кубогида иштирок этгани учун айни пайтда ҳордиқ чиқармоқда.
Маълум бўлишича, 32 ёшли португалиялик футболчи бу ҳафта дам олишдан қайтади ва тиббий кўрикдан ўтади. Кейин эса унда Японияда ҳомийлар билан тадбирлар режалаштирилган.
У 30 июль куни Чемпионлар кубогида "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда иштирок эта олмайди.
Бундан ташқари 8 август куни МЮга қарши бўлиб ўтадиган УЕФА Суперкубоги ўйинида Зидан машғулот ўтказмаган футболчини майдонга туширмоқчи эмас.
Шу тариқа, у мавсумдаги илк ўйинини 13 август куни "Барселона"га қарши ўйинда, Испания Суперкубоги доирасида ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии