Роналду “Реал”дан 50 млн евролик маош талаб қилди, бу Мессиникидан кўп
03 июн 2018 08:13
Новости
Роналду “Реал”дан 50 млн евролик маош талаб қилди, бу Мессиникидан кўп
Криштиану Роналду “Реал”да қолиши мумкин, агар “Қироллик клуби” раҳбарияти унинг талабини қондирса.
Португалиялик футболчи янги шартномага имзо чекади, фақат бунинг учун “Реал” Роналдуга йилига 80 миллион евролик маош тўлаши керак бўлади. Солиқларни чиқариб ташлаганда ҳужумчининг 12 ойлик соф маоши 50 миллион еврони ташкил қилади.
Бу билан Роналду “Барселона” етакчиси Лионель Месси ҳамда “ПСЖ” ҳужумчиси Неймардан ҳам кўп маошга эга бўлмоқчи. Агар “Реал” Роналдунинг таклифини қабул қилса, у ҳолда португалиялик дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.
Мессининг йиллик соф маоши 42 миллион еврони ташкил қилади. “Реал” раҳбарлари шартга рози бўлишса, Роналду 3 йиллик шартномага имзо чекади. Келишув якунланган йили Криштиану 36 ёшга тўлади.
Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Комментарии