Роналду май ойида келажаги борасида бир қарорга келади
29 мар 2021 22:15
Новости
Роналду май ойида келажаги борасида бир қарорга келади
"Ювентус" форварди ушбу мавсум якунланганидан кейин келажаги борасида бир қарорга келади.
"Tuttosport" хабарига кўра, футболчи А Сериянинг ушбу мавсуми якунланганидан кейин, аниқроғи, май ойида ўз қарорини клуб президенти Андреа Аньелли ҳамда клуб спорт директори Фабио Паратичига маълум қилади.
Катта эҳтимол билан футболчи жамоадан кетмайди ва 2022 йилга қадар мўлжалланган шартномани оҳирига бажариб қўяди. Ўз навбатида "Ювентус" ҳам футболчини таркибда сақлаб қолишни истамоқда.
Ушбу мавсумда Роналду барча турнирларда 34 ўйинда қатнашиб, 30 гол ва 4 ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии