RU

Последние новости

00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  1 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  42 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  0 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  5 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32

Роналду кетса ҳам "Реал"нинг умумий нархи ошди Новости

Роналду кетса ҳам "Реал"нинг умумий нархи ошди

Теги :  Гарет Бэйл
Мадриднинг "Реал" клубида нафақат ёмон хабарлар пайдо бўлмоқда, лекин Transfermarkt маълумотларига кўра, жамоа раҳбарияти хавотирига сабаб йўқ.

Криштиану Роналду жамоани тарк этиши катта шов-шувларга сабаб бўлган бўлсада, "Мадрид" таркиби умумий нархи янада ошди.

Криштиану Роналдунинг кутилмаган трансфери ҳам, Transfermarkt португалиялик футболчи трансфер нархини 100 миллион евро деб баҳолайди, "Қироллик клуби" таркиби умумий нархига салбий таъсир қилмади. Немис веб-сайтининг 30 июнь кунги маълумотларига кўра, "Реал Мадрид" нархи энди аввал бўлганидек 952,5 миллион евро эмас, 957,3 миллион деб баҳоланмоқда. Шундай қилиб, португалиялик кетса ҳам "Мадрид" таркиби нархи 4,8 миллион еврога ошди.

Бунга аввалги мавсум сўнги ва июнь-июль ойларида бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида "қаймоқранглилар" иштироки сабаб бўлди. Биринчи навбатда, гап Рафаэль Варан, Начо ва Гарет Бэйл ҳақида кетмоқда.

Франция таркибида жаҳон чемпиони бўлган ҳимоячи Вараннинг нархи Transfermarkt маълумотига кўра, 70 миллиондан 80 миллионгача ошди. Начо аввалроқ 30 миллионга баҳоланган бўлса, эндиликда ушбу трансфер нархи 35 миллион қилиб белгиланган. Жаҳон Чемпионатида иштирок этмаган бўлса ҳам Гарет Бэйл Чемпионлар Лигаси ўтган мавсумида ажойиб ҳаракатлари туфайли вингер нархи 80 миллиондан 90 миллионгача кўтарилган.

Шунингдек, шу ёз жамоага келиб қўшилганлардан Альваро Одриосола "Реал Сосьедад"далиги вақти 25 миллион евро бўлган бўлса, энди бу кўрсаткич 30 миллионни ташкил қилмоқда, Андрей Лунин аввалроқ 3,5 миллион еврога баҳоланган бўлса, "қаймоқранглилар" сафига ўтгач ва АҚШдаги турнирда ўзини ижобий томондан кўрсатгач, трансфер нархи 8,5 миллионгача ошди. Ёш футболчи Рауль де Томас эса "Райо Вальекано"даги ажойиб мавсумдан сўнг, ҳужумчи нархи 3 миллиондан 6 миллион еврогача ошди.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика