Роналду фаолиятидаги 31-совринни қўлга киритди, "Ювентус" билан улар 3та
27 июл 2020 02:59
Новости
Роналду фаолиятидаги 31-совринни қўлга киритди, "Ювентус" билан улар 3та
Криштиану Роналду "Ювентус" билан қаторасига иккинчи чемпионликни қўлга киритди.
35 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида 31-совринга эга бўлди.
Клублар миқёсида у 28 совринни ютиб олган: 1 – "Спортинг"да, 9 – "Манчестер Юнайтед", 15 – "Реал" билан ва "Ювентус" сафида 3та.
Бундан ташқари у Португалия термаси билан у икки совринни қўлга киритган – Евро-2016 ва Миллатлар Лигаси-2018/19.
Эслатиб ўтамиз, Роналду "Ювентус"га "Реал"дан 2018 йил кўчиб ўтганди.
Похожие новости
22:38
Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди 8
Комментарии