Роналду билан боғлиқ вазиятни полиция ўрганади
10 апр 2022 15:35
Новости
Роналду билан боғлиқ вазиятни полиция ўрганади
Полиция Криштиану Роналду билан боғлиқ вазиятни ўрганишни бошлади.
"Эвертон"га қарши ўйиндан кейин "Манчестер Юнайтед" форварди мухлиснинг телефонини синдирган. Шундан кейин футболчи узр сўраган. Футболчининг хатти-ҳаракатидан аутизмга чалинган 14 ёшли болакай Жек Хардинг ўзини ёмон ҳис қилган. Унинг онасининг айтишига кўра, ушбу ҳолатдан кейин болакайнинг қўлларида кўкариш пайдо бўлган.
"Мерсисайд полицияси "Эвертон" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейин футболчи ва мухлис ўртасида бўлиб ўтган воқеликни ўрганиб чиқади", - деб ёзилади расмий баёнотда.
Комментарии