Роналдо коронавирусга чалинди
02 янв 2022 21:46
Новости
Роналдо коронавирусга чалинди
Бразилиялик собиқ ҳужумчи, "Крузейро" президенти Роналдо коронавирусга чалинди.
Шу сабабли жамоа президенти клубнинг навбатдаги тадбирларида иштирок эта олмайди. Бугун "Крузейро" ташкил топганига 101 йил тўлди.
Хабарда айтилишича, 45 ёшли мутахассиснинг аҳволи яхши. Унда касалликнинг енгил аломатлари аниқланган. Роналдо изоляцияга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Роналдо Бразилия терма жамоаси билан икки карра жаҳон чемпиони ва икки карра Америка кубоги соҳиби ҳисобланади.
Комментарии