RU

Последние новости

02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  2 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  1 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  5 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  3 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  195 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  6 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  21 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  11 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  24 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  149 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  60

Роналдиньонинг қойилмақом голи, қизил карточка, Бекхэм-у Оуэнларнинг навбатдаги муваффақиятсизлиги ёдингизда-ми? Новости

Роналдиньонинг қойилмақом голи, қизил карточка, Бекхэм-у Оуэнларнинг навбатдаги муваффақиятсизлиги ёдингизда-ми?

Бугун сиз билан Япония ва Жанубий Корея яшил майдонларида ўтказилган 2002 йилги ЖЧ безагига айланган учрашувни биргаликда хотирлаймиз.

ЖЧ-2002 чорак финал баҳси

Бразилия – Англия 2:1 (биринчи бўлим - 1:1) 

•    Сана: 21 июнь 2002 йил. 

•    Стадион: “Экопа”, Сидзуока. 

•    Томошабинлар сони: 47436. 

•    Бош ҳакам: Фелипе Рамос (Мексика). 

•    Голлар: Оуэн, 23 (0:1); Ривалдо, 45+2 (1:1); Роналдиньо, 50 (2:1). 

•    Четлатиш: Роналдиньо, 57.

Ўйинга қадар

Жамоалар мусобақаниг 1/4 финалига ишончли ўйин кўрсатганлари ҳолда чиқиб келишди. Инглизлар “ўлим гуруҳи”(Швеция, Аргентина, Нигерия)да иккинчи ўрин билан плей-офф йўлланмасига эга чиқишди ва 1/8 финалда амалдаги жаҳон чемпиони Франция терма жамоасини уйига равона қилган данияликларни мағлуб қилиб, чорак финал чиптасини қўлга киритишди.

Бразилияликлар эса барча учрашувларда ғалаба қозониб, тўпллар нисбатини 13-3 кўринишига келтириб қўйган, табиийки, Жанубий Америка вакили билан тўқнаш келишни ҳеч ким орзу қилмас эди. 

Ўйин олдидан иккала жамоада ҳам йўқотишлар йўқ, таркиблар оптимал ҳолатда эди. Луис Фелипе Сколари доимгидек 3 нафар марказий ҳимоячи, 2 таянч ярим ҳимоячини майдонга туширди. Кафу ва Роберто Карлос кенг қанотлар бўйлаб ҳаракатланишса, Роналдиньо, Ривалдо ва Роналдо триоси ҳужум чизиғидаги хилма-хиллик ва натижа учун жавобгар эди.

Таркиблар:


 Бразилия: Маркос – Лусио, Эдмилсон, Роке Жуниор, Кафу, Роберто Карлос – Клеберсон, Жилберту Силва, Роналдиньо, Ривалдо – Роналдо (Эдилсон, 70).                                                     Англия: Симэн – Миллз, Фердинанд, Кэмпбелл, Эшли Коул (Шерингем, 80) – Бекхэм, Батт, Скоулз, Синклер (Дайер, 56) – Оуэн (Васселл, 79), Хески.

Ўйин

Мазкур учрашув афишаси ёрқинлиги жиҳатидан чорак финалнинг бошқа тўқнашувларидан кескин ажралиб турар, Франция, Аргентина ва Италия терма жамоалари мундиални муддатидан анча барвақт тарк этгани, немисларнинг аҳволи яхши эмаслиги боис мутахассислар томонидан “эрта ўтказилган финал” мақомини олган эди. Гўёки, барча шу тўқнашув ғолиби чемпион бўлишига ишонарди (амалда шундай ҳам бўлди). 

Шунга кўра, рақиблар ўйинни эҳтиёткор руҳда бошлашди. Ўйиндаги дастлабки хавфли вазиятлар бразилияликлар томонидан амалга оширилди. Роберто Карлос жарима тўпини тепди, бироздан кейин Роналдо рақиб жарима майдончасида фаоллик кўрсатиб, дарвозабон турган нуқтага зарба йўллади. Аммо британияликлар 23-дақиқада ўзларининг илк имкониятларидан унумли фойдаланиб кетишди. Эмил Хески ўзиниг ҳужумдаги шериги Майкл Оуэнни узун пас билан таъминлади. “Ливерпуль” ҳужумчиси эса вазиятни тўғри баҳолади, Лусионинг хатосидан фойдаланиб, ҳисобни очди. 


Биринчи бўлим якуни арафасида майдон маркзида тўпни қабул қилиб олган Роналдиньо рақиб дарвозаси томон ўз услубидаги “рейд”ни амалга ошириб, Ривалдога узатмани амалга оширди. Ривалдонинг чап оёқда ёллаган зарбасини на Дэвид Симэн, на унинг узун сочлари бартараф қила билмади. Танаффусдан кейин яна Роналдиньо катта саҳнага чиқди. Жарима зарбаси. Масофа – 35 метр, дарвозага зарба бериш учун ўта ноқулай нуқта. Ҳамма Роналдиньонинг жамоадошларига тўп узатишини кутмоқда, ҳаттоки, дарвозабон бўлажак узатмани эгаллаб олишга шайланиб ўз постини озроқ масофага тарк этган. Роналдиньо вазиятни тўғри баҳолади ва тўпни Симэннинг устидан ошириб дарвозага йўллади. 50-дақиқа, ҳисоб – 2:1

Ўша эпизоддан кейин бир неча дақиқа ўтди, Дани Миллзнинг оёғини босиб олган Роналдиньо майдондан четлатилди. Мексикалик арбитрни ушбу қарори ўйиндан кейин  йиллар мобайнида муҳокама қилинши мумкин эди. Қачонки, Англия ўйинда бурилиш ясай олганида. Аммо ундай бўлмади, ярим соатдан ошиқроқ муддат майдонда бир киши кўп бўлиб ҳаракатланган инглизлар ҳисобни ўзгартира олишмади ва ҳақли равишда мундиални тарк этишди. 

Қизиқарли факт: 

Футболни яратган инглизлар футбол бўйича жаҳон чемпионатларида Бразилияни ҳеч қачон мағлуб қила олмаган.

Бу ғалаба Бразилияга бешинчи олтин кубок сари кенг йўл очиб берди. Зеро, ярим финалдаги қолган жамоалар Англияга нисбатан анча кучсиз ҳисобланишар эди.

Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика