RU

Последние новости

14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   5 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  35 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   33 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  3 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0 10:17«Ливерпуль» 85 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 09:44«Реал» Эндрикни АПЛ жамоасига ижарага бериши мумкин  0 09:10Месси яна бир рекордни такрорлади  6 08:37Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  46 07:59ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Уругвай ўзаро дуранг ўйнади, Аргентинада қийин ғалаба ва бошқа натижалар  4 07:46"Интер Майами" устози истеъфога чиқди  3

"Рома"нинг Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетгани ҳақида Новости

"Рома"нинг Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетгани ҳақида

"Манчестер Юнайтед"нинг "камбэки" туфайли, "Порту" - "Рома" учрашуви ва римликларнинг омадсизлиги кўпчиликнинг эътиборидан бироз четда қолмоқда.

Италиянинг машҳур нашрларидан бири "Corriere dello Sport" биринчи саҳифада "ШАРМАНДА" деб ёзган бўлса, "Tuttosport" "Тортиб олинган ғалаба" ҳақида таъкиди, "Рома"нинг устидан кулишди", – деб ҳисобламоқда La Gazzetta dello Sport. 

Жюнейт Чақир – бутун бошли Италия душмани (ва "Лацио" мухлислари кумирига айланди). 

Эусебио Ди Франческо ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот-анжуманига келмади, Алессандро Флоренци фарёд чекканча қолган бўлса, барчанинг оғзида – Чақир. 

Президент Жеймс Палоттанинг жахли ёмон чиқан: "Ўтган йили биз Чемпионлар Лигасида ҳам "VAR"дан фойдаланиш таклифи билан чиққандик, сабаби ярим финалда ҳакамнинг хатоси режаларимизни барбод этганди. Бугун, видеотакрорлар бўла туриб, бизни яна тунаб кетишди. Шикни жарима майдончаси ичида қоидани бузиб тўхтатишганди, буни VAR ҳам кўрсатди, лекин ҳакам ҳеч нима қилишни истамади. Буларнинг барчаси жонимга тегди. Айтадиган бошқа гапим йўқ". 

Костас Манолас: "Биз ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди, қанча вазиятдан фойдалана олмадик. Аммо мен нима учун ҳакам такрорий лавҳани кўришни истамаганини тушунмадим. Шикни очиқчасига йиқитишди – буни ҳамма кўрди". 

 

Даниэле Де Росси: "Ўтган мавсум мусобақани тарк этганимизда, агар "VAR" бўлганида, финалда ўйнардик дедик. Ана "VAR" жорий этилди, лекин ҳеч нима ўзгармади. Видеотакрорлар келажакда катта фойда келтиради, бироқ бугун инсон фактори асосий омил бўлди". 

Ўйиндан аввал агар "Рома" омадсизликка учрайдиган бўлса, Ди Франческога чиқиш эшиклари кўрсатилиши ҳақида миш-мишлар тарқаганди. Лекин юзага келган вазиятни инобатга олган "Рома" раҳбарлари мураббийга яна бир имкон беришга қарор қилишди чоғи. Айтишларича, Эусебионинг яна бир имкони бўлади, аммо Роберто Донадони ва Кристиан Пануччи янги бош мураббийлик учун номзод сифатида ўрганилмоқда. 

Sky Sport Italia хабарига кўра эса, Ди Франческо "чаққонлик" қилиб раҳбарият қарорини кутиб ўтирмай, ўзи истеъфо сўраши ҳам мумкин.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика