RU

Последние новости

03:50ПСВ Нидерландия чемпиони бўлди  1 01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  32 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  5 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  45 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  12 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  83 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  2 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  4

Роман Черников: "Жамоа Анталияда йиғин ўтказади. Лобанов ва Темиров билан шартнома узайтирилди" Новости

Роман Черников: "Жамоа Анталияда йиғин ўтказади. Лобанов ва Темиров билан шартнома узайтирилди"

Одатда турнир жадвалининг ўртмиёналари қаторида юрадиган "Металлург" жамоаси ортда қолган мавсумда Суперлигада қолиш учун кураш олиб борди.

Шунга қарамай клуб тўғри йўлдан борган ҳолда ўз академияси фаолиятини йўлга қўйди. Эндиликда асосий эътибор клуб тарбияланувчиларига қаратилиши табиий. Ушбу сўзларимизга "Металлург" спорт директори Роман Черников ҳам қўшилган ҳолда бир нечта саволларимизга жавоб бериб ўтди.


- Келинг суҳбатни мавсум якунларидан бошласак...

- Мавсум биз учун яхши бошланди. Биласиз жамоамизда ушбу йилда уч нафар мураббий ўзгарди. Лекин Суперлигада қолишга муваффақ бўлдик. Олдинга интилишда давом этамиз. 

- Жамоа сўнгги йилларда етакчиларга яхшигина бош оғриқ бўлаётганди. Чемпионатнинг юқори ўриндаги жамоалари "Металлург" билан ўйинда очко олишга қийналарди. Нима учундир бу мавсум ёрқин ўтмади...

- Айтганимдек мураббийлар ўзгариши ўз таъсирини ўтказди. Мавсумнинг дастлабки қисмини яхши натижалар билан якунладик.  Жамоа ўз ўйинини топиб олганди. Иккинчи даврада нимадир рўй берди. Бироқ якунда испаниялик мураббий жамоани Суперлигада олиб қола олди. Ҳақиқатдан ҳам жуда оғир мавсум ўтказдик. "Металлург" охирги маротаба қачон бундай мавсум ўтказганини эслай олмайман. 

- Мавсум ўртасида натижалар ёмон эмасди. Мураббийлар штабида ўзгариш қилишга нима сабаб бўлди?

- Ҳа ўйинимиз ёмон эмасди. Аммо жамоа муваффақиятсизликлар гирдобига тушиб қолди. Кетма-кет мағлубиятлар серияси қайд этилди. Биз вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қилдик. 

- Клуб ўз академиясини ишга туширди. Бу "Металлург"нинг ўз йўналишини ўзгартиришини ва кўпроқ тарбияланувчиларига таянишини англатадими?

- Ҳа, ўз йўналишимизни ўзгартирамиз. Ёшларга имконият берамиз. Клубда легионерлар бўлмайди. Асосий эътибор ўз тарбияланувчиларимизга қаратилади. 

- Клуб испаниялик мураббийлар билан қандай келишувга эришди? Уларнинг ўзи таклиф билан чиқдими ёки "Металлург" бунда асосий жонбозлик кўрсатдими?

- Улар, раҳбарият барча бир ёқадан бош чиқарди. Шунча йилдан бери футболда, федерацияда ишлаётган бўлсам бундай академияни кўрмаганман. Бу академиянинг аҳамияти ва Ўзбекистонда ягона эканлиги шундаки, болалар нафақат футболчи сифатида тарбияланади, балки ўрта таълим ҳам олишади. Бунинг учун "Ўзметкомбинат"га раҳмат айтамиз. Бундай шароитга эга академия юртимизда йўқ. Барча клубларда шундай бўлишини истардим. Чунки ёш футболчилар ва академия клубларнинг фундаменти ҳисобланади. Шунинг учун болалар футболига эътибор қаратишимиз керак. Улар бизнинг эртамиз ҳисобланади. 

- Биламизки Россиянинг "Краснодар" академиясида ҳам болалар ўрта таълим олишади. Бунинг учун белгиланган тўлов бор. "Металлург"да бу борадаги ҳолат қандай?

- Бизда иккита гуруҳ бор А ва Б. А гуруҳда испаниялик мутахассислар фаолият олиб боради. Б гуруҳга эса тўлов жорий қилинган. Ҳар бир футболчида А гуруҳда ўйнаш ва бепул таълим олиш имконияти бор. 

-  Луисма Эрнандес ўзбекистонлик мухлислар ва ОАВ учун умуман бегона шахс эди. У ҳақида маълумотлар деярли топилмади. Лекин қисқа вақтда вазиятни ўнглай олди. Ушбу мутахассис ҳақида айтиб берсангиз?

- Тўғри айтдингиз. Шунинг учун ҳам раҳбарият билан келишган ҳолда яна бир йилга шартномани узайтирдик. У мухлислар кутган натижани кўрсата олади. Ўйлайманки, юқори ўринлар учун курашадиган жамоа туза олади.  Кутилмаган сюрпиризларни кўрсатиши мумкин.

- Луисма Эрнандес фақат асосий жамоа билан ишлайдими ёки академияга ҳам қарайдими?

- Албатта асосий жамоани бош мураббийи ҳисобланади. Шу билан бирга ўринбосарлар ва академияни ҳам назорат қилади. Академия яқинда ишга туширилганини ҳисобга олсак, бироз вақт керак. Шундагина ўз тарбияланувчиларимиз етишиб чиқади. Ўйлайманки, тарбияланувчиларимиз етакчиларга қаршилик кўрсата олишади. Рақобатга тайёрлар.

- "Металлург" собиқ мураббийи Андрей Шипилов октябрь охирида сайтимизга берган интервьюсида клубда ҳаваскорлар ишлаётганини айтганди. Мана шу ҳолатга қандай жавоб бера оласиз?

- Менимча, буни Андрей Сергеевичнинг ўзидан сўраш керак. У кимни назарда тутган билмадим. "Металлург"даги фаолияти учун унга раҳмат айтаман. 

- Клубнинг эртасини қандай кўряпсиз?

- Ҳаммаси режадагидек кетса, "Ўзметкомбинат" қўллаб-қувватласа барчаси кўнгилдагиек бўлади. Биз ҳозир бир оиламиз. Аниқ йўналишда ишлаяпмиз. Бунда комбинатнинг ҳиссаси катта бўлмоқда.

Блиц саволлар

- 2021 йилда жамоа ўтказган энг ёрқин ўйин...

- Менимча "Насаф" билан ўз майдонимизда ўтказган ўйинимиз. 

- Энг аламли учрашув...

- Ўз майдонимизда "Локомотив"га мағлуб бўлганимизни аламли, дея оламан. Ўшанда ҳисобда олдинда ва бир киши кўп эдик. Шунингдек ҳозирда икки нафар янги футболчи билан шартнома имзоладик. Ислом Исоқжонов ва Ҳакимхон Аламхонов сафимизга келиб қўшилди. Александр Лобанов ва Дамир Темиров билан шартнома узайтирилди. Жамоани тарк этган Станислав Андреевга клубимиздаги фаолияти учун раҳмат айтаман. 

- Сиз ишлаган даврдаги энг яхши уч футболчини айта оласизми?

- Қийин. Мен учун барчаси энг яхшиси. Биз 11 январдан йиғинга киришамиз. 20 январдан 1 февралгача Тошкентда, 3 февралдан 18 февралгача Анталияда ўқув-машғулот йиғинларини олиб борамиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика