“Рома”га пул учун эмас, жамоа либоси ва шаъни учун келган мураббий
10 мар 2019 23:33
Новости
“Рома”га пул учун эмас, жамоа либоси ва шаъни учун келган мураббий
Яқиндагина Эусебио Ди Франческонинг ўрнига “Рома”га бош мураббий этиб тайинланган италиялик 67 ёшли мутахассис Клаудио Раньери жамоа бошқарувига пул учун келмаганини айтди.
“Бошқа клублардан таклиф тушганида рози бўлмасдим. Бироқ, “Рома” мен билан алоқага чиққани учун йўқ дея олмадим. Мен, ҳаттоки, қанча маош олишимни ҳам сўраб ўтирмадим. Сабаби, клуб бошқарувига жамоа либоси ва шаъни учун келдим, пул учун эмас.” – дея Раньерининг сўзларини келтиради Football Italia.
Эслатиб ўтамиз, 67 ёшли мураббий 2009-2011-йилларда ҳам ”бўрилар”ни бошқарганди.
Комментарии