"Рома" "Тоттенхэм" хавбеки билан шартнома имзоламоқчи
22 фев 2022 21:35
Новости
"Рома" "Тоттенхэм" хавбеки билан шартнома имзоламоқчи
Дания терма жамоаси ва Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Пьер-Эмиль Хёйбьерг фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.
Манбага кўра, даниялик футболчи "Рома"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсади ҳисобланади.
Қайд этилишича, келишув римликларга 25 миллион еврога тушиши мумкин.
Хёйбьерг жорий мавсумда "шпорлар" сафида барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда у Моуринью қўл остида ўйнаганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии