RU

Последние новости

20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  1 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  1 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  2 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  1 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  6 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  7 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  5 14:30"Ливерпуль" ҳимоячиси "Реал"га ўтмоқчи  5 13:545 ўйинда 11 та гол ўтказиб юборган МЮ ёш дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда  0

"Рома" "Эмполи"ни қабул қилади, "Аталанта" - "Милан" ва бошқа учрашувлар ҳақида Новости

"Рома" "Эмполи"ни қабул қилади, "Аталанта" - "Милан" ва бошқа учрашувлар ҳақида

Италия чемпионати 7-тур превьюси.

"Торино" - "Ювентус"

"Торино" мураббийига ҳозир ҳавас қилиб бўлмайди. "Венеция"га қарши беллашувдаги дурангдан кейин жамоага ўзига келиши янада қийинлашади. Қўшимчасига, "буқалар" таркибида жароҳатлар ҳам кўп. Баъзи манбааларнинг маълумотига ишонадиган бўлсак, Белотти ва Задза захира ўриндиғидан жой олиши мумкин, асосий таркибда эса Брекало қўллаб-қувватлаб туриши кутилаётган Санарабия "жанг қилади". Танганинг иккинчи томони деганларидек, Аллегрининг ҳам муаммолари етарлича. "Челси" билан ўйинда жамоа керакли натижага эришди, аммо бирданига ҳам Дибала, ҳам Моратанинг сафдан чиққани... Камида яхши янгилик эмас. Катта эҳтимол билан ҳужумда Кьеза-Кин жуфтлигини кўрамиз.

Сўнгги бор Турин дербисида 2-2 ҳисобидаги дуранг қайд этилган. ЕЧЛда ҳам зафар қучган "Ювентус" ўйин фаворити, бунга букмекерлар у қадар ишонмаса ҳам. "Кекса синьора" охирги уч ўйинда ғалаба қозонди. Аммо "Торино" ҳам уч очкони совға қиладиганлардан эмас, "буқалар" таркибдаги муаммоларга қарамай, сўнгги 4 ўйинда мағлуб бўлишмади. Бизни ўта муросасиз кураш кутаётгани аниқ.


"Рома" - "Эмполи"

Жозе Моуринью "Рома"да, агар Спиннацолани инобатга олмаса, жароҳатланганлар йўқлигидан мамнун бўлса ажаб эмас. Шундай экан мутахассис турли хил ўзгаришлар қилиши, янги ғояларни синаб кўриши мумкин. Конференциялар Лигасида Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди, энди ҳужумнинг олди чизиғида тушиш Абрахамнинг навбати шекилли. Унга Заньоло ва Мхитарян ёрдам беради. "Эмполи" ҳам яхши спорт формасида, Тонелли ва Фьямоццанинг қайтиши таркибни янада рақобатбардош қилади. Меҳмонлар таркибида фақатгина сонидаги муаммолар сабаб Дамианининг майдонга тушиши сўроқ остида. 

Сўнгги тўқнашув ҳам Римда бўлиб ўтган, ўшанда "Рома" 2-1 ҳисобида зафар қучганди. Ҳозир ҳам "жалоросси" бўлажак баҳс фаворити сифатида кўрилмоқда, лекин назаримизда букмекерлар "Эмполи"га жуда паст баҳо беришмоқда. Аурелио Андреацолли шогирдлари охирги 2 ўйинда ғалаба қозонганини унутмаслик зарур. Ҳар икки жамоа ҳужумда қандай ўйнашни, рақиб дарвозасига йўл топишни билади. Шу сабаб, бизни томошабоп беллашув кутиб турганига ишонамиз.


"Сассуоло" - "Интер"

"Нероверди" учун Тольяннинг секин-аста сафга қайтаётгани хушхабар. Бироқ ғолиб бўлган таркиб ўзгармаса керак. "Интер"да Корреа ва Видаль жамоага ёрдам беришга тайёр, аммо ҳар иккиси ўйинни захирада бошласа ажаб эмас. Бошқа томонда ЕЧЛдан фарқли равишда Перишич ва Чалханоглу асосий таркибда тушиши кутилмоқда. Ҳужумда бор умид яна Жеко-Мартинес жуфтлигидан.

Сўнгги бор ушбу рақиблар тўқнаш келганда "Интер" ўз майдонида 2-1 ҳисобида ғалабани тантана қилган. Бу сафар ҳам амалдаги чемпион фаворит ҳисобланади. "Шахтер" қарши ўйиндан кейин жамоага ва бош мураббийга саволлар кўпайди, лекин ички чемпионатда ижобий натижага ишонч юқорироқ. Шундай бўлсада, "Сассуоло" ҳам осонликча таслим бўладиганлардан эмас.


"Фиорентина" - "Наполи"

Кастровилли ҳамон жароҳати сабаб, "ўйиндан ташқарида". Гонсалеснинг дисквалификацияси ортда қолди ва у ўйинни асосий таркибда бошласа ажаб эмас. У ҳужумда Кальехон ва Влахович билан биргаликда ҳаракат қилади. Ҳимояда ўтган ўйинда ўзини кўрсата олган Игор Миленкович билан жуфтликда ҳаракат қилса керак. "Спартак"дан учралган мағлубиятдан кейин неаполликлар ғалабага янада ташналиги аниқ. "Наполи" лазаретида Лоботкадан бошқа ким йўқ. Ҳужумда Инсинье, Осимхен ва Лозано,  ҳимоя марказига эса Рахмани қайтиши кутиляпти.

Флоренцияда ўтган сўнгги тўқнашувда "Наполи" ишончли ўйин кўрсатган ва 2-0 ҳисобида зафар қучган. Бу сафар ҳам фаворит ўзгармаган. Европа Лигасидаги ўйин футболчилар ўзларига келиб, Италиядаги ғалабали серияни давом эттиришга уринишлари керак.


"Аталанта" - "Милан"

Гасперини учун бугунги кунда энг катта муаммо Госенснинг жароҳат сабаб икки ойга сафдан чиққани бўлди. Шундай экан Мелле энди жамоанинг ўта ва ўта муҳим футболчисига айланмоқда. Бошқа томондан Муриэль секин-аста спорт формасини тиклаб боррмоқда ва яна таркибга қайтишга, курашга тайёр. Ҳужумда асосий умид ҳозирча Пессина, Малиновский ва Сапата учлигига қаратилади. 



"Атлетико"дан учралган мағлубият, қанчалик аламли бўлмасин, ҳаёт давом этади ва "Милан" кейинги ўйинларга эътиборини қаратиши зарур. Шубҳасиз, Кьер сафга қайтгани ажойиб янгилик. Бироқ Бакайоко ва Златан ҳамон жамоага ёрдам бера олмайди. Пиоли бу сафар ҳужумда кимларга ишонч билдириши жуда қизиқ. Катта эҳтимол илк дақиқалардан Салермакас ва Диас ўйинга тушса керак.

Охирги баҳсда "Милан" 2-0 ҳисобида зафар қучган, Кессиэ икки бор пенальтидан гол урганди. Лекин ҳозир букмекерлар бергамоликларнинг имкониятларини юқорироқ баҳоламоқда. Ҳеч ким ютқазишни истамаслиги аниқ, ҳар бир қарич ер учун кураш бўлиши турган гап.


Сергей Румянцев

Нозима Зарипова таржимаси 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика