"Рома" Абрахамни 80 миллион еврога сотишга тайёр
28 апр 2022 19:06
Новости
"Рома" Абрахамни 80 миллион еврога сотишга тайёр
Рим клуби яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида жамоа ҳужумчиси Тэмми Абрахам билан хайрлашиш эҳтимоли бор.
Хабарларга қараганда, Италия клуби 24 ёшли футболчини 80 миллион евро эвазига сотади.
Ҳужумчига даъвогарлардан бири "Арсенал" саналади. Бироқ Лондон клуби бор-йўғи 60 миллион евро таклиф қила олади.
Абрахамнинг "Рома" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Форвард жорий мавсумда "Рома" таркибида барча мусобақаларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии