Рой Хожсон: “Жеррард ўз ишининг устаси”
17 окт 2013 15:20
Новости


Рой Хожсон: “Жеррард ўз ишининг устаси”
Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон, жамоа сардори Стивен Жеррарднинг термадаги ўрни хусусида фикр билдириб ўтди.
“Мен унинг маҳоратини сўз билан таърифлаб беролмайман. Жеррард - ўз ишининг устаси.
Кўплаб футболчиларга унинг хусусиятларини мисол қилиб келтириш мумкин. Мен уни жамоанинг етакчиси ва сардори деб биламан.
У бақирмайди, бошқаларнинг эътиборини ўзига қаратмайди, оддийгина ўз вазифасини бажаради холос”, - дейди Хожсон.

Комментарии