RU

Последние новости

14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  18 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3

Родолфа Аррауабаррена: “Насаф” билан ўйиндан олдин таркибимизда йўқотишлар бор" Новости

Родолфа Аррауабаррена: “Насаф” билан ўйиндан олдин таркибимизда йўқотишлар бор"

Бўлажак “Ал Васл” – “Насаф” учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида “Ал Васл” клуби бош мураббийи Родолфа Аррауабаррена ва ярим ҳимоячи Абдулла Ал Нақбилар иштирок этишди.

Родолфа Аррауабаррена: - Биз эртага “Насаф” жамоаси билан иккинчи ўзаро учрашувда майдонга тушамиз. Рақибимизнинг қандай кучга эга эканлигини яхши биламиз. Шубҳасиз, рақибимиз эртага ҳам уч очко учун ўйнайди. Аммо биз ҳам эртага ўзимизнинг дастлабки уч очкомизни қўлга киритиш учун майдонга тушамиз.

Биз кейинги вақтларда бошқа жамоларга нисбатан кўпроқ ўйинлар ўтказаяпмиз. Бу орқали албатта футболчиларимизда толиқиш бўлади. Шунингдек таркибимизда йўқотишлар ҳам бор. Эртага бизга ярим ҳимоячимиз Ҳумаид Аббос жароҳати туфайли ёрдам бера олмайди. Қолган футболчиларимиз ўйинга тайёр. Биз бу йилги ОЧЛ мусобақасида керакли натижага эриша олмадик. Чунки, жамоамизда бошқа амирлик клубларида бўлгани каби кучли футболчилар кам. Чемпионат якунланишига ҳам оз фурсат қолмоқда. Олдимизда “Хатта" жамоаси билан муҳим учрашув ҳам кутиб турибди. Энди бор эътиборимиз баҳга қаратилган. Бу учрашувга ҳам кучимизни тежашга мажбурмиз. Учрашувда ғалаба қозониб, учинчи ўринни эгаллашимиз зарур. Бу билан биз келаси йилги ОЧЛ йўлланмасини ҳам қўлга киритиш ниятидамиз.


Абдулла Ал Нақби: - ОЧЛ мусобақасидаги бу йилги иштирокимиз  бизнинг ёш футболчиларимиз  учун катта тажриба мактаби бўлди. Ўтган беш учрашувда ҳам керакли натижага эриша олмадик. Чунки биз гуруҳда Осиёнинг энг кучли клублари билан бирга курашдик. Биз учун эртага бўладиган ўйин мисли финалдек бўлади. Чунки, бизда эртага очко ишлаш учун сўнгги имконият бор. Шу мақсадда эртага майдонга тушамиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика