RU

Последние новости

21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  1 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  5 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  12 20:28"Металлург" 11 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди, улардан 2 таси — легионер  4 20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  3 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  10 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  162 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  1 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  1 19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  2 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  2 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  31 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1

Роберто Мартинес: «Ортга назар солишни хоҳламайман» Новости

Роберто Мартинес: «Ортга назар солишни хоҳламайман»

Ушбу мутахассис Англия премьер-лигасида муваффақиятли фаолият юритди: «Суонси», «Уиган» ва «Эвертон»да ишлади. Август ойида 43 ёшли мураббий Бельгия терма жамоасини қабул қилиб олди. У
У Евро-2016дан сўнг жамоани тарк этган Марк Вильмотснинг ўрнини эгаллади. Яқинда FIFA.com сайти Роберто Мартинес билан суҳбат уюштирди. қуйида ана шу интервьюни ўқишингиз мумкин.

- Сизга Бельгия футбол иттифоқи таклиф билан чиққанида ажабландингизми?


- Гап менинг ҳайрон қолишимда эмас, асосийси, мамлакат футбол иттифоқи шундай лойиҳага қўл урган.

- Шартнома тузгунингизга қадар жамоа ҳақида нима билардингиз?


- Таркибида премьер-лига орқали менга таниш бўлган футболчилар бор. Айниқса, Ромелу Лукаку, Маруан Феллайни ва Кевин Миральясни яхши танийман. Улар билан «Эвертон»да бирга ишлаганмиз. Италия «А» сериясида ҳам яхши ўйинчилар фаолият юритишмоқда, аммо миллий чемпионатда тўп сурадиганлар борасида унчалик маълумотга эга эмасман. Айни пайт уларни ўрганиш билан машғулман. Шу боис ҳам иложи борича кўпроқ ўйинларни томоша қиляпман. Бельгиялик ёшларнинг иқтидорига қойил қоляпман. Имкон туғилиши ҳамоно уларни бош жамоага чорлайман. Шогирдларимни нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам яхшироқ билишни истайман.

- қўл остингизда жаҳон даражасидаги футболчилар бор...


- Иқтидор ўз йўлига. Ҳамма биладики, натижага эришиш учун бунинг ўзи камлик қилади. Муҳими - тўғри йўл танлаш. Мақсадимиз - Бельгия термаси ҳали эришмаган ютуқларни қўлга киритиш. Тарихда ҳам ҳеч нима юта олмаган кучли жамоалар бўлган.

- Бельгияликларнинг Евро-2016даги иштирокларига қандай баҳо берасиз? Жамоа чорак финалда Уэльс термасига имкониятни бой берди.


- Ортга назар солишни хоҳламайман, кўпроқ келажакка эътибор қаратаман. Жамоадаги дастлабки учрашувимни Испания термасига қарши ўтказдим. Ўшанда футболчиларда тўла эҳтирос ва қайғуни кўрдим, мухлислар ҳам шундай ҳолатга тушгандилар. Бундан кўриниб турардики, Европа чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирок ўзининг салбий таъсирини кўрсатган. Биринчи вазифам футболчиларни ана шундан халос қилиш эди. Режага кўра, мен бошқараётган жамоа ортга қарамай, янги марраларни забт этиш ҳақида ўйлаши лозим. ЖЧ-2018 саралаш баҳсларидаги дастлабки учта учрашувимизга назар солсангиз, юқоридаги муваффақиятсизликни унутганмизга гувоҳ бўласиз. Шуниси аниқки, ортга фақатгина тажриба воситаси сифатида қараш керак, холос.

- Олдин клубда ишлагансиз ва футболчилар билан ҳар куни мулоқотда бўлгансиз. Терма жамоада эса бунинг имконияти йўқ. Шундай жиҳатларга қандай эътибор қаратяпсиз?


- Тўғри, клубдаги ишимни баъзан соғинаман, лекин футболда мослашиш деган нарса бор. Шундай экан, терма жамоа ишига кўникишга мажбурман.

- Сизнингча, Бельгия терма жамоасининг халқаро аренадаги имкониятлари қандай?


- Ҳаммаси босқичма-босқич амалга ошади. Энг аввало, айрим ички ишларимизни якунлаб олишимиз керак. Кучли жамоа жамлагандан кейин эса халқаро майдонлардаги имкониятларимиз ҳақида гапиришим мумкин.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика