Роберто: "Куман жуда узоқ машғулот ўтказмоқда"
24 сен 2020 00:20
Новости
Роберто: "Куман жуда узоқ машғулот ўтказмоқда"
"Барселона" ҳимоячиси Серхи Роберто жамоанинг янги узтози Рональд Куман ҳамда "кўк-анорранглилар" етакчиси Лионель Месси ҳақида гапирди:
"Куманнинг келиши бизни кўпроқ меҳнат қилишга мажбур қилди, машғулотлар жуда узоқ давом этмоқда. Биз яхши ишлаяпмиз. Кўриниб турибдики, мураббий тактик жиҳатдан ақлли ва ўйинчиларга вазифасини аниқ етказа олади. Бу жамоа учун фойдали. Мен мураббий ва барча ўйинчиларга тўлиқ ишонаман.
Мессига келсак, мен ҳам барча каталонияликлар сингари унинг кетишига ишонмадим. Ҳозир унинг машғулотларда тер тўкаётганини кўряпман. Лео ҳар доим кўк-аноррангли либос учун борини беришга тайёр турадиган ҳақиқий профессионал".
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии