"Роберто Карлосга "Учкудук, три колодца" қўшиғи ёқарди"
19 окт 2021 09:12
Новости
"Роберто Карлосга "Учкудук, три колодца" қўшиғи ёқарди"
"Анжи" собиқ матбуот котиби Сергей Расулов Роберто Карлоснинг Махачкаладаги биринчи кунлари ҳақида гапирди.
"Анжи"да ўйнаган барча юлдузлар ичида у энг оддийси эди. Доимо ҳазиллашарди, нималардир сўрарди. Турли сўзларни ўрганиб оларди.
Қандай сўзлар? Сўкишдан ташқари - салом, ҳайр, ишлар қалай. Унинг энг севимли сўзи учқудуқ эди. Унга "Учкудук, три колодца" қўшиғи жуда ёқарди. Уни Аҳмедов кийиниш хонасида қўйиб берганди. Карлосга эса бу қўшиқ ёқиб қолганди. У қўшиқ маъносини тушунмасди, аммо барчани учқудуқлар деб атарди.
Шунингдек у учишдан қўрқарди. Самолёт Доғистонга қўнганида, русчалаб баланд овозда: "Худога шукр, Махачкала" дерди", - деди Расулов.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии