RU

Последние новости

17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  0 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  2 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  2 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  7 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  6 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  5

Роберто Карлос: "Роналдо 2002 йилги "Олтин тўп"ни мендан ўғирлаган" Новости

Роберто Карлос: "Роналдо 2002 йилги "Олтин тўп"ни мендан ўғирлаган"

Бразилия терма жамоаси ва "Реал" собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос Роналдо 2002 йилги "Олтин тўп"ни ундан тортиб олганини айтди.

"Мен ҳар доим Роналдога айтаманки, “Олтин тўп” меники эди ва у уни мендан ўғирлаган. Жаҳон чемпионати финалигача фаворит эканлигимни эшитгандим. Шундай қилиб, мен 90 дақиқада совриндан маҳрум бўлдим. Аммо ўйлаб кўрсангиз, ҳимоячининг "Олтин тўп" учун сўровномада иккинчи бўлиши ақл бовар қилмайдиган нарса. Унда фақат Беккенбауэр, Заммер ва Каннаваро ғалаба қозона олган. Шу тариқа иккинчи ўрин катта ғурур учун сабабдир".

Ўшанда "Интер" сафида тўп тепган бразилиялик форвард жароҳат туфайли 2001/02 йилги мавсумнинг аксарият қисмини ўтказиб юборганди. У 8 та гол билан 2002 йилги Жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган ва Германияга қарши баҳсда (2:0) дубль қайд этган. 

Натижада мавсум оралиғида "Реал"га ўтган Роналдо 2002 йилги "Олтин тўп" соҳибига айланган, Роберто Карлос иккинчи, немис дарвозабони Оливер Кан учинчи бўлган.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика