RU

Последние новости

19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  0 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  0 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  1 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  4 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  1 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  12 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  2 16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик вингерни нишонга олди  3 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  4 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  9 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  5 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  16 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  3

Роберт Гай: «Мақсадимиз мухлисларни хурсанд қилиш» Новости

Роберт Гай: «Мақсадимиз мухлисларни хурсанд қилиш»

Давралар оралиғида «Навбаҳор» жамоаси мураббийлар штабида янги мутахассис иш бошлади.
Биринчи лигада тўп сураётган “Чуст-Пахтакор” жамоаси бош мураббийи Роберт Гай иккинчи даврадан бошлаб, “лочинлар”нинг мураббийлар штабида фаолият олиб боради. Жамоа аъзоларини Тошкентга йўл олишидан олдин Роберт Гай билан суҳбатда бўлдик.

- Роберт Сергеевич, «Навбаҳор» жамоаси билан дастлабки машғулотларни ҳам ўтказдингиз. Жамоа ҳақидаги илк таассуротларингиз қандай ва қайси чизиқлар кучайтиришга муҳтож кўриняпти?
- Ҳозирдан аниқ бир нарса дейиш қийин. Секин-аста жамоанинг имкониятларини ўрганиб чиқяпман. Ҳаттоки биринчи давра ўйинлари ёзилган дискларни ҳам кўриб чиқишни бошладим. Таркиб билан боғлиқ муаммолар борлиги ҳеч кимга сир эмас. Ҳимоя ҳамда ярим ҳимояда анча камчиликлар кўзга ташланиб турибди. Наманганда йиғинни тугатгач, Тошкентга кўчиб ўтамиз. У ерда қатор ўртоқлик учрашувлари белгиланган. Жумладан 21 июлда “Насаф” билан, 24 июлда “Қизилқум”га қарши майдонга тушамиз. 27 июлда “Машъал” жамоаси билан куч синашамиз. Ана шу ўйинлардан кейин жамоанинг имкониятлари ҳақида аниқроқ гапиришим мумкин.

- Жамоа таркибига келиб қўшилган ўйинчилар ҳақида нима дея оласиз. Ҳар доимгидек, «Навбаҳор» яна трансфер дарчасининг энг фаол қатнашчиларидан бири бўлади чоғи. «Навбаҳор»га олий лигада тўп сураётган таниқли ўйинчилар келаётгани ҳақида миш-мишларнинг бири тугаса, иккинчиси бошланяпти. Бугунги кунга қадар жамоага кимлар келиб қўшилди?
- Ҳозирда «Навбаҳор» таркибида янги ўйинчилар у қадар кўп эмас. “Чуст-Пахтакор”даги фаолиятим орқали ўзимга яхши таниш бўлган ва ўйин савияси юқори эканлигига ишончим комил уч нафар футболчини чақирдим. Булар Мирзоҳид Маҳкамов, Фарруҳ Йўлдошев ва Бобур Расуловлар. Уларни асосий таркибга кириш учун кечадиган рақобатни кучайтира олишларига шубҳам йўқ.

- Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасидан Тимур Жўраевнинг таклиф этилгани ростми?
- Бу масала юзасидан аниқ бир нарса дейиш қийин. Ҳозирда жамоа раҳбарияти Тошкентда бир неча футболчилар билан музокара ўтказишяпти. Лекин, «Навбаҳор» таркибига келиб қўшилмаган футболчилар билан боғлиқ ҳолатларни шарҳлаш мураккаб.

- Ҳозирда машғулотларда қатнашаётган Аюбхон Ғаппаров билан шартнома имзоландими?
- Йўқ, ҳали ҳеч қандай шартнома имзоланмади. Ҳозирча йиғинга таклиф этилганларнинг ўйинларини диққат билан кузатиб турибмиз.

- Келгуси йиғин демак, Тошкентда бўлиб ўтади?
- Ҳа, 20 июл куни Тошкентга жўнаб кетамиз ва 28 июлгача у ерда тайёргарликни давом эттирамиз.

- Роберт Сергеевич, Сиз билан суҳбат чоғида собиқ жамоангиз “Чуст-Пахтакор” ҳақида тўхталиб ўтмасдан иложи йўқ. Чустликлар биринчи лигада биринчи босқични муваффақиятли якунлаб, иккинчи босқичда олий лига йўлланмалари учун курашни давом эттириш имкониятини қўлга киритишди. Жамоанинг ўз ўйин услубига эга бўлишида, таркибнинг шаклланишида катта меҳнатингиз ётибди. Улардан айрилиб, бошқа жамоага ўтиш оғир бўлгандир?
- Ҳақиқатдан ҳам Чустни тарк этиш жуда оғир бўлди. Шуни унутмаслик керакки, футболда ҳар бир мураббий янада юқори даражада фаолият олиб боришни орзу қилади. Шунинг учун «Навбаҳор»дан тушган таклиф ўзига тортди. Олий лига барибир олий лига. Чуст ҳалқидан жуда миннатдорман. Доимо қўллаб-қувватлаб туришди. Жамоа билан ўтказган сўнгги ўйинимда олқишлар билан кузатиб қўйишди. Бундай ҳурмат эҳтиромдан кўзларимга ёш келди. “Чуст-Пахтакор” мутасаддиларига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдиришни истардим. Чунки улар Чустда натижа кўрсата олишим учун барча шароитни таъминлаб беришди. Ўйлайманки, Чустликлар «Навбаҳор»га ўтиш қароримни тўғри тушунишади ва хафа бўлишмайди. “Чуст-Пахтакор” бундан кейин ҳам мухлисларини хурсанд этишда давом этишига ишонаман.

- «Навбаҳор» варианти қачон ўртага чиқди?
- 9 июл куни биринчи лигада сўнгги ўйинимизни ўтказгач, менга илк бор бу мавзуда мурожаат бўлди. Эртасига «Навбаҳор» раҳбарлари билан кўришиб, ўзаро келишувга эришдик.

- Жамоа олдига иккинчи даврада қандай вазифа белгилаб қўйилди?
- «Навбаҳор» биринчи даврадан кейин саккизинчи ўринда турибди ва вазифа, ўз-ўзидан, юқорироқ поғонага кўтарилиш. Асосий мақсадимиз, кучли таркиб шакллантириб, жамоавий, ҳужумкор, томошабинларга ёқадиган футбол намойиш этиш. Агар яхши ўйин намойиш этадиган бўлсак, натижа ўз-ўзидан келади. Жамоага таништириш чоғида ўйинчиларга иккита талабни қўйдим. Биринчиси, кучли тартиб-интизом бўлса, иккинчиси футбол биринчи навбатда томошабинлар учун эканлигини ҳеч унутмаслик. Шундай ҳоллар бўладики, жамоа чиройли, ҳужумкор ўйин кўрсатади, бироқ ўйинни бой бериши мумкин. Агар томошабин ўйинчилар майдонда бор кучлари билан уларни хушнуд этишга ҳаракат қилишганини сезса, мағлубиятга ҳам қарамай, жамоасини олқишлайди ва қўллаб-қувватлайди. Майдонда ҳиссиёт билан ўйнаш керак.

- Мураббий Роберт Гайни бошқалардан ажратиб турувчи ўйин тактикаси қандай?
- Мен учун ҳар қандай тактика, ўйин ташкил этиш усулининг бошида чиройли футбол ётади. Юқорида айтиб ўтдим, ўйин яхши бўлса, натижа ҳеч қаёққа қочиб кетолмайди. Ҳужумкор ёки ҳимоявий ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, жамоанинг қаерда ўйнаши, ким билан ўйнашига қараб улар ўзгариб туриши мумкин. Қайтариб айтаман, «Навбаҳор» мухлисларини хурсанд қиладиган ёрқин, чиройли футбол намойиш этишни мақсад қилиб қўйдик.
 
“Аср футболи” газетасидан олинди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика