"Ризеспор" баёноти: Ҳусниддин Алиқуловнинг бурни ва ёноқ суягида синиш аниқланди
16 мар 21:55
Новости
"Ризеспор" баёноти: Ҳусниддин Алиқуловнинг бурни ва ёноқ суягида синиш аниқланди
Бугун "Ризеспор" Туркия Суперлигаси 28-турида "Бодрумспор"га қарши баҳс юритиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Учрашув "Ризеспор" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси учун омадсиз якун топди. 22-дақиқада автогол қайд этган Алиқулов 44-дақиқада рақиб билан кураш чоғида жиддий жароҳат олди.
"Бодрумспор" билан баҳснинг 44-дақиқасида рақиб билан курашиб, жароҳат орттириб олган футболчимиз Ҳусниддин Алиқулов Ражаб Тойиб Эрдўған номидаги университет таълим ва тадқиқот шифохонасида дастлабки текширувдан ўтказилди. Натижада унинг бурни ва ёноқ суягида синиш аниқланди, даволаниш жараёни эса бошланди.
Алиқуловга саломатлик тилаймиз ва тезроқ сафимизга қайтишига умид қиламиз", – дейилади Туркия клуби баёнотида.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии